Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
Тунлар узоқ, тонгни отдириб, Отабекни қувонди-ришғача сабр чидамас, кўз юмишға 
ҳалигидек хаёл-лар монеъ бўлар эдилар. Шу йўсун ярим уйқу ҳолатда тонгни отдириб 
сўйинтириш соатлари ҳам етди. 
Чойдан кейин ҳужрасига чиқиб кеткан Ҳасанали қўлтуғида бир нарса билан кириб бек 
қаршисиға ўлтурди. Отабекдаги сукут, хаёл, фикр каби ҳолатларни юлиб, юлқиб олиб, улар 
ўрнига чечак доналари экиб, умид сувлари сепмакчи эди. Ҳасанали: 
— Энди муборак бўлсин сизга, — деди. 
Отабек тушунолмай Ҳасаналига қаради. Ҳасанали илжайган кўйи қўлтуғидағи заррин 
чопонни олиб сандал устига қўйди. 
— Бу қандай чопон? — деб сўради бек. 
— Муборак бўлсин, дедим-ку. 
— Нима муборак бўлсин? 
— Сизга иффатлик ва севимлик рафиқа билан қутидордек қайин ота, Ҳасаналига келин. 
Отабек қизиқ ҳолатда қолди: бир турлик титраб кетди, кўзлари қинидан чиқар даражага 
етди. Ғайри-ихтиёрий қўзғалиб ўлтургандан кейин сўради: 
— Бу нима деган сўзингиз? 
— Нима деганимни сўрамангиз ва деганимга ишонаберингиз, — деди кулиб Ҳасанали, — мен 
сизни қутидорнинг қизига уйландиришка қарор қилиб, қароримни ҳам бу кун кечаси Зиё 
шоҳичи билан амалга оширдим... яъни қутидорнинг қизиға сизнинг учун унашиб келдик. 
Отабек гангиб шошиб сўради: 
— Қайси қизиға унашиб келдингиз? 
— Қутидорнинг ёлғиз қизиға, — деди Ҳасанали, — бундан хотиржамъ бўлингиз, бек. Зиё 
шоҳичи эрталабки чойни ичиб борарман деган эди, биз унинг билан ҳали тўй кенгашларини 
қиламиз. 
Отабек тусида хурсанд ва хафалиги мажҳул бир ҳолат бор эди. Унашиш масаласига қарши 
тушмаганидек, сўйинчини ҳам ошкор қилмади... 
 
* * * 
Кумушбиби уйқудан туриб, фавқулодда бир ҳолга учрайдир: 
— Бир кечада ҳамманинг тушига «тўй» кириб чиқған. 
Тўй учун янги кўрпалар қопламоқчи бўладилар, пар тўшаклар олмоқчи бўладилар, куяв учун 
қандай кийим ярашмоғи ҳам баҳс қилинадир. Офтоб ойим эрига олтин камар олмоққа 
буюрадир... Тавба, демак чора йўқ: Офтоб ойимларнинг куявлари ким, қайси қизларини эрга 
берадирлар, уларнинг Кумушдан ҳам бошқа қизлари борми? — Уларнинг қизлари ёлғиз, демак 
Кумуш эрга бериладир... Тушунарлик гап эмас: 
— Эрга ким тегадир? 
— Кумуш. 
— Кумушбиби куявни ёқтирадирми, йўқми? Бу тўғрида унинг фикрини билиш керак эмасми? 
— Сўзлаш ҳам керак эмас, билдириш ҳам. 
— Нега? 
— Чунки одат шул! Кумуш ота-она ёқтирған кишига рози бўлиш учун мажбур! 
Кумушбиби куявнинг ким бўлғанлиғини Тўйбе-канинг шу сўзларидан сўнг пайқаб олди: 
— Мана, бекачим, — деди кулиб Тўйбека. — Тўйбека опангни сен ҳеч нарсага санамайсан. 
Бироқ унинг нафсиламрда каромати бор. Опанг бир нарсани тилига ва ё кўнглига олдими, 
даррав фаришталар «омин!» дейдирлар. Анови кунги ёш меҳмонни сенга махтасам 
аччиғландинг, аммо келиб-келиб бу кун сени ўшанга бердилар... Энди мундан кейин Тўйбека 
опангға ихлос қўй, бекачим! 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling