Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
23 — Хайрлик бўлсин, кимлар совчи? Қутидор яна бир кулиб қўйди: — Зиё шоҳичи, тағин сенга номаълум бир киши. Офтоб ойим бу кунги совчиларнинг қутидорға бошқачароқ ўзгариш берганларини пайқади ва буни эрининг самимият ҳам ошиқишидан сезди: — Ким учун келганлар? — Бундан ўн беш кунлар илгари биз бир тошкандлик савдогар йигитни меҳмон қилған эдик, балки эсингдадир? — Эсимда бор, Тўйбекка махтаб кирган йигит. — Ўлма, хотин, — деди қутидор, — ана шу йигит учун келганлар. Бу сўздан Офтоб ойим безонғлаб тушти ва эрига қарши ризосизлик вазиятини олди: — Мусофир-ку? Офтоб ойимнинг бу сўзи билан қутидор бош қашиб олди ва умидсиз бир товушда: — Мен ҳам шунисига ҳайрон бўлиб қолдим, — деди.— Йўқса ўзи айни биз қидирған, ҳар тўғрида ҳам етук бир йигит эди. Офтоб ойим бошқа хотинларимиздек эрининг раъйи ва хоҳишини, умуман бутун шахсини эҳтиром қилғучи бир хотиндир. Шунинг учун эрининг ҳозирғи раъйини гарчи ўз тилагига бус- бутун зид топса ҳам ёлғиз «мусофирлик» масаласи билангина гапка хотима бермай, бошқа тараф-лардан ҳам камчиликлар топиб асослик суратда қутидор-нинг Отабекка томон ҳароратланаёзған юрагига совуқ сув сепмакчи бўлди: — Ўзи қандай кишининг ўғли, отаси сизга танишми? Офтоб ойимнинг бу саволи ўзи учун зарарлик бўлиб чиқди. Чунки қутидор, Юсуфбек ҳожининг қандай киши бўлғанлиғини, бу кунда қайси ишда эканлигини ва ўзига бўлған муносабатини майда-чуйда тафсилотлари билан сўзлаб чиқиб, сўзи охирида: «Йигитнинг наслини айб-ситиб бўлмайдир, тўғрисига кўчканда бу йигит наслан биздан аллақанча юқорида турадир», деб қўйди. Офтоб ойим энди иккинчи турлик йўл билан кетди: — Уйланганми, йўқми? — Уйланмаган. Буни қайсидир бир мажлисда унинг қу-лидан эшиткан эдим. — Ёши нечаларда бор? — Кўб бўлса йигирма беш ёшларда бўлур, бўлмаса йигирма икки-йигирма учлардан ошқан эмас. — Нима мажбуриятда бизга куяв бўлмоқчи, Тошканддан қиз топилмағанми? — Топилса ҳам ёқтирмас экан, — деди қутидор ва ўнгғайсиз ҳолатда воқиъани шипшитиб чиқди. Масаланинг бу янглиғ бошланишига ва бунинг устига эрининг мойилланишига Офтоб ойим нима дейишни билмай қолди. Тузик, эрининг майлини анчагина далил ва сабабларга суяниб бўлган бир майл эканини онглаған, куяв бўладирған йигитни ўзлариға ўғуллиққа лойиқ бир кимса эканини ҳам яхши тушунган эди, аммо ҳозир бу гаплардан ҳам илгарироқда «мусофирлик» масаласи турар; бир неча йиллардан бери мувофиқ куяв излай-излай ниҳоят Тошкандлик бир мусофирга бериш хўрлиғи Офтоб ойим учун оғир эди. — Энди қандай кенгаш берасан, хотин? Офтоб ойим ўз фикрини очиқ айтишка юраксина олмас, эрининг кўнгли олинишидан қўрқар, аммо — «мусофир» масаласига жону дилдан қарши эди. — Сиз мувофиқ кўрган бир ишқа қарши тушиб, раъйингизни қайтараолмайман, — деди кўб ўйлағандан кейин Офтоб ойим, — чунки нима бўлғанда ҳам сиз-нинг оталиқ исмингиз бор, ҳам кўброқ ихтиёр сизнинг қўлингиздадир. Мен албатта кўзингизнинг оқу қораси бўлған ёлғиз қизингизни ярамас, бўлмағур кишига тутиб берарсиз, деб билмайман. Бу жиҳат билан бу ишка ризолиғим билинса ҳам бироқ қаршилиғим шундадирки, куяв тошкандлик бўлғандан сўнг қизингизни ўзи билан бирга олиб кетар ва сиз билан мени ёлғиз боламиздан айирар... Бунга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling