Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


 ЖОНСЎЗ БИР ХАБАР ВА ҚЎРҚУНЧ БИР КEЧ


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

 
12. ЖОНСЎЗ БИР ХАБАР ВА ҚЎРҚУНЧ БИР КEЧ 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
119
Агар олған ҳисобимиз тўғри чиқса, бу гал унинг Марғилонға қуруқ қатнаб юришининг 
еттинчи қайтаси эди. 1267-инчи йилнинг кузи — бу воқиъаға ўн саккиз, ўн тўққуз ойлар ўтиб 
кеткан эди. 
Eрталабки чойдан сўнг, уста Алим ўзининг қайниси билан ошхонаси ёниға янгигина қурған 
тўқув дўконлари ёнида ипакка оҳор бериш ила овора эди. Аммо ул бўлса, дўконхонанинг 
устунига суялган кўйи қандайдир бир ўй билан машғулдек кўринар, устанинг Тошканд 
тўғриларида берган саволларига «шундоқ, ҳа, йўқ, албатта» каби қисқа жавоблар билан қарши 
турар эди. Ул шу кўйи ярим соатлар чамаси сўзсизлик сўнггида, сўзсизгина кўча эшик томонға 
чиқиб кета бошлади, уста Алим кўзини ишидан узиб сўради: 
— Йўл бўлсин, Шокирбек? 
Отабек йўлак ёнидан жавоб берди: 
— Шаҳарни бир айланиб келмакчиман. 
— Жуда яхши, — деди уста ва: — аммо пешиндан кечка қолманг, мен ошни дамлаб сизни 
кутиб ўлтураман, тузикми? 
— Тузик, — деди Отабек ва йўлакдан ўтиб эшик олдиға — кўчага чиқди. Чиқиши билан 
нариги эшикдан Содиқ ҳам кўриниб қолди-да, Отабек билан тўқнаш келди. Содиқ 
илтифотсизгина унга қараб олғач, шоша-шоша ўнгдаги тор кўчага юриб кетди. А Отабек 
тўғриға, катта кўчага қараб юрди. Ҳаво булут эди.Оқ булутлар бўлғанлиқдан қуёшнинг нури 
унча кесилмаган, қуёш тўр рўймол ичида ўлтурған келинлар каби ер юзига сузилиб қарар эди. 
Булутларнинг оҳистагина сай-ридан сезилар-сезилмас ҳафиф бир шамол юриб, енгилгина бир 
изғириқ ҳам юзга келиб тўқунар, бу изғириқ кишига унча роҳатсизлик бермаса-да, лекин 
қаердадир доғ қи-лин--моқда бўлған зиғир мойининг аччиғ исини димоғқа келтуриб уришидан 
кишига бир беҳузурлик ҳосил бўлар эди. Отабек йўлнинг айрилишиға бориб тўхтаған эди. 
Юзидан иккиланиш ҳолати сезилар эди. Бу ҳолат икки йўл устида воқиъ бўлғанлиқдан 
онгланмоғи енгил, чунки бир томонда пояфзал растасининг йўли, иккинчи ёқда тўғри кўча эди. 
Узоқ тўхтаб турмай собит ва кучлик адимлар билан пояфзал растасига юрди. Гарчи бу кўча 
унинг юзига қизариб-оқариш ва бўзариб-сар-ғайиш туслари берар эди, яна ҳар ҳолда ул 
собитқадам эди, ўша воқиъадан сўнг, оналар таъбирича, «илон чиқған» бу кўчага биринчи 
кириши, биринчи жасорати эди. Кўчанинг бурилишида яна бир оз унинг адимлари секинлашса 
ҳам, лекин олдинлашини қўймай бораверди. Узоқдан қутидорнинг тилсимлик дарбозаси 
кўриниб турар эди... Дарбоза ёнидағи машъум тол дарахти ҳам номуборак бир ишка гувоҳлик 
берган каби бўлар эди. Борлиқ кучини асабият марказига йиғиб, тағин бир қайта дарбозага 
қараб олди. Бу қарашида бутун ўткан кунла-рини яна бир қайта хотирлағандек бўлди ва 
иҳтизозот орасида уфлаб юборди. Кўринган гилос ёғочларининг остида бир вақтларда кимдир 
бирав уни кутиб олар эди, энди-чи... Энди кимни кутар экан?— деган савол миясини шипириб 
кетди... Ул Кумушни тамоман ўз муҳаббатида боқий деб билар ва отасининг зулмига маҳкум, 
деб тушунар эди. Шунинг учун кўринган гилос ёғочи-нинг куз билан сарғайған баргидек 
Кумушнинг заъфарон юзини кўрди, ўзи учун эмас, унинг қалби парчаланғандек бўлди. Ҳозир ул 
кутилмаган бир жасоратка молик бўлған каби эди. Кирайми, деб ўйлади, бевосита ўзи билан 
онглашайми, деб жасоратланди... Лекин... лекин дарбозанинг қаршисидағи машъум тол ёғочи 
унга қараб кулгандек бўлар эди: «Борингиз, эшигим ёнида тўхтамангиз, орсиз...» 
Ул дарбозага яқинлашаёзган эди, нимадандир чўчиб четка бурилди. Чунки дарбозадан 
чиқиб қолған икки кишини кўриб, буларнинг бирини қайин отаси бўлиб чиқмоғидан ҳурккан 
эди. Ҳайтовур чиқғучилар бегона одамлар бўлиб, олдинга тоба юрий бошладилар. Бояғи 
«...орсиз» жумласи билан унинг кириш фикри тамоман сўнган эди. Аммо «биравлар» тўғрисида 
нима бўлганда ҳам бир гап эшитмак ҳаваси туғилған эди. Бу чиқғучилар гарчи қутидорнинг ити 
ҳақида бўлса-да, бир маълумот бералар-ку, деб ўйлади ва уларга етиб олиш учун адимларини 
кенгайтирди. Улардан уч-тўрт адим берида борар эди. Бахтка қарши улар чурқ этмайгина кетар 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling