Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
147
— Менга қолса битта-иккита болалиқ бўлғунча тур-син, деяр эдим. Сен бунга кўнмасанг, 
бир-икки ой туриб келсин, лоақал. Бир йигит қизингни деб икки йиллаб сарсон бўлғанда 
қизингни икки ойлик кундаш азобидан ҳайф кўриш жуда уят, ахир! 
Қутидор «битта-иккита болалиқ» сўзини айтканда Кумуш қизариниб ерга қараған эди. 
Офтоб ойим эри-нинг кейинги сўзи билан анчагина бўшашди: 
— Бир ойдан ортиққа мен рози эмасман, шунда ҳам куявимнинг яхшилиғи учун, — деди. 
— Ана энди ўзингга келдинг, хотин. 
— Ўзимга келсам-келмасам шартим ҳалиги, шунда ҳам ўзим бирга бориб келаман. 
— Албатта, ўзинг бирга борасан, қудаларинг билан танишмоғинг ҳам зарур. 
— Қачон юбормоқчи бўласиз энди? — деб сўради Офтоб ойим. Қутидор бир оз ўйлаб олғач, 
Кумушка қараб жавоб берди: 
— Отабек билан кетма-кет чопишмоғимиз ҳам унча маъқул кўринмайдир. Ундан сўнг қиш 
куни арава сафари ҳам қулай иш эмас. Шунинг учун орадағи уч ой қишни ўтказиб жўнармиз, — 
деди. Кумушнинг уч ой муддатни эшитгач, жуда ҳам ҳурпайиб кеткани учун бўлса керак, — 
балки ўзи ҳам бирар ойларда келиб қолар, — деган сўзни-да қўшиб қўйди. 
Иккинчи бўлимнинг сўнгғи 
Учинчи бўлим 
1. МУСУЛМОНҚУЛ ИСТИБДОДИГА ХОТИМА 
Мусулмонқулнинг аҳоли устига бўлған жабру зулми ҳаддан ташқари кетди. Унинг истибдоди 
ўзга шаҳар-ларга унча сезилмаса ҳам, аммо марказ — Қўқон одамларини жуда тўйдирди. Унинг 
ўз кайфича ойда эмас, ҳафтада солиб турған солиқлари фуқаронинг терисини шилса, 
арзимаган сабаблар билан қора чопон бекларини осдириб, кесдириб туриши хосни (хавосни) 
ҳам эсанкиратди. Отиғағина хон бўлиб ўлтурғучи Худоёр ҳам осдириш, кесдириш ва ёрлақаш ўз 
ихтиёрида бўлған Мусулмонқул майдондан олинмаган фурсатда ўзининг қўғирчоқ сифат 
юраберишини тушунди. Кўбдан бери унга юрагида кек сақлаб келиб, аммо не тариқада 
нажотка чиқишини билмади. Чунки ул суянадирған Қўқон бекларини «мана» деганлари 
Мусулмонқул ва кишилари (қипчоқлар) томонидан осилиб кесилганлар, қолғанлари товуш 
чиқаришға мажолсиз эдилар. Атроф шаҳар ва қишлоқ беклари ҳам аксар қипчоқлардан, яъни 
Мусулмонқулнинг ўз одамларидан, улардан бир иш кутиш яна мумкин эмас. 
Шаҳар халқининг ҳар бир табақаси деярлик Мусул-монқул даккисини еб келган, магар 
уламо халқи ундан жуда рози, зероки Мусулмонқулнинг биринчи истинодгоҳи ўзининг 
қипчоқлари бўлса, иккинчиси уламолар эди. Ул уламо орқалиқ ўз зулмини машруъ бир туска 
қўйған, ўзи учун зарарлик унсурларни йўқотишда шу уламолардан «улуламирга боғийлиқ» 
деган фатвони олишни унутмаған эди. Уламонинг бу янглиғ истибдодни «боғийлиқ» ранги 
билан бўяб бериши мукофоти учун Қўқон ва Андижон каби шаҳарларга маълум мадрасаларни 
бино қилған ва бу мадрасаларга хизмати билан танилған уламодан мударрислар таъйинлаған 
эди. Аммо Мусулмонқулға яқинлаша олмаған, яъни унинг хизмат ва марҳаматидан четда қолған 
«нимча» уламолар ҳам йўқ эмас эдилар. 
Азтаҳидил Мусулмонқулнинг оталиғидан қутилишни ва мустақил равишда ҳукмрон бўлишни 
орзу эткан Худоёр, ниҳоят кейин қайин отаси билан курашда ўзига биринчи истинодгоҳ қилиб 
шу кейинги синф уламони олди. Мусулмонқул балосидан қутилғандан сўнг Худо-ёрнинг уларга 
қиладирған инъом ва эҳсонлари, берадирган мансабларининг нақддек ваъдаси баракасида бу 
кейинги табақа — Қўқон муллалари ҳаракатка келдилар. 
Мусулмонқул тарафдори уламолар унинг сиёсатини шариъатқа қанча мутобиқ кўрсатиб 
келган бўлсалар, бу кейингилар ҳам ўшанча хилофи шаръий эканлигини исботка киришдилар. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling