Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
163 Марғилон деган шаҳардаги катта ўзини кичик олиб қизи ила келаётган Мирзакарим акага ўғлининг хўрлиқ келтиришидан чўчиди. Шунга биноан Отабекни эпақаға олиш учун унга кулки туюлган бир қанча насиҳатларни чизди: — Ўғлим, — деди, — сийлағанни сийлаш керак, энди сенга қадрсизланған бўлсалар, аммо бизнинг қошимизда уларнинг қадр-қийматлари юқори, қутидор бўлса кўз очиб кўрган қудамиз, хотининг бўлса бош келинимиз. Агар сен мени отам дейдирган бўлсанг, шуларнинг кўнглини олмоққа тириш. Қайин отангдан мени қувлади, деб кўнглинг олинмасин, чунки у бечора ҳам бир шайтоннинг васвасаси билан бу хатога тушкан. Ҳар ҳолда ҳурматларини бажо келтир, Марғилон деган шаҳардан сенинг юзингни, деб келадирлар. Отасининг бу сўзлари гўё унинг истиқболи учун яхши таъминотлар берар, гўё мажбурият остида ота насиҳатини қулоққа оладирғандек бўйин эгиб ўлтурар эди. — Агар уларнинг келиш кунларини аниқ билсак, — деди ҳожи, — сен йўлдан қаршилаб кирар эдинг. Отабек жавоб бермади. — Ҳар ҳолда ўттаси кун мўлжал, сен чиқмасанг ҳам Ҳасанали чиқсин йўлға. — Майли чиқсин, — деди Отабек. 5. МАКТУБ Ҳожи шундан кейин ўғлидан бир даража қаноатланди ва чойга фотиҳа ўқуб, ўрнидан турар чоғида ёнидан бир хат чиқариб узатди: — Хатнинг ичидан чиқди. Келиндан — сенга бўлса керак, — деди. Отабек мактубни олиб отасининг кетишини кутиб қолди. Хат саккиз букланиб, қизил ипак билан бир-икки еридан чатилған ва Отабекка аталған эди. Отасининг узоқ-лашишини кутар экан, юраги ёмонлаған отдек типирчилар эди. Тикилган ипакларни сўкди ва мактубни очиб оч кўзини ишка қўйди: «Юсуф савдосида беқарор Зулайҳо исмидан, Мажнун ишқида йиғлаған Лайли отидан — сизга бошимдағи сочларимнинг тукларича беҳад салом. — Мендан — ҳадду-ҳисобсиз гуноҳ, сиздан — кечириш. Ўткан ишга салавот. Чунки шу икки йил ичида кечирган қора кунларни эска олиш маним учун ўша кунларни қайтадан бошдан кечиришлик сингари, ул кунларни сиз унутинг, унутманг, аммо мен унутдим. Шунинг учун сўзимни ўзимни охирғи, ҳам чин бахт ислари ҳидлаган тарихимдан бошлайман. Сиз — қочоқсиз, нари-бери тил учида менга бир нарса ёзғандек бўлиб қочқансиз, икки йил бўлди Марғилон келиб юришларингизни мен ўзимча ешдим, лекин топиб ешдим: сизнинг барча машаққатларингиз — душманларингиздан ўч олиш учун бўлғанини онгладим. Йўқса, мени кўрар эдингиз, кўргингиз келмаганда ҳам бошқалар сизни кўрар эдилар, тўяр эдилар... Мен каби бахтсиз, мен каби ғовғаси кўб сизни зериктириб, жондан тўйдирған бўлса ажаб эмаски, қоча бошлағансиз... Қочсангиз қочиб кўрингиз, аммо мен бу кундан бошлаб биравларни қувишқа бел боғладим: отам билан онам ра-фоқатларида хизматингизға — чўрилиқингизға эрта-индин юраман, суйганингиз кундошим олдида қадру-қийматимнинг нима бўлишини ҳам биламан... Сиз олижанобсиз: эски қадрдонлиқ ҳурматига кўнгил учун кулиб боқарсиз... Лоақал шугина билан ҳам бахтсизни масъуда қиларсиз. Аммо... суйганингиз — кенжангизнинг жеркишларидан, қарғинишларидан беҳад қўрқаман, ўзимда йўқ қўрқаман. Шу яқин орадағи унинг билан бўладирған масъуд дақиқаларингизда худо йўлиға ваъда олингиз — мени оғритмасин, рақибам келди деб ўйламасин. Ниҳояти мақсадим икки дўстка бир чўрилик ва шу муносабат билан биравларини кўриб юриш... Хатим охиринда шуни ҳам айтиб қўяй: ўч қайтиб, мен ҳам кўчадан ҳайдалмасам эди, деган хавф ҳамиша кўнглимда. Агар худо ярлақаб эшикингизда ўринлашиб олсам, уёғини ўзим билар эдим... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling