Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
174 Ҳасанали кўринди, қўлида бир меш қимиз кўтарган эди, даричадан туриб меҳмонларни «Хуш келибсиз» қилди» ва қимизни уза-тиб Офтоб ойимға қараб кулди: — Қимизни куявингиз сизга киргизди. Офтоб ойимнинг ҳуши ўзига келиб, Кумушнинг юзига қон югирди. Ановилар бўлса, энди буларнинг ҳолига тушиб бўзрайишдилар. Қимиз билан енгиллашкан Ўзбек ойим Ҳасаналидан сўради: — Қачон келди? — Ҳозир. — Қаёққа йўқолған экан, аҳмоқ? Ҳасанали изоҳ берди: — Кеча ҳожи унга иш буюрған эканлар. Билмадим, кеча нима билан овора бўлиб хизматни унуткан ва бу кун эрталаб эсига тушиб меҳмонлар келгунча бориб келарман, деб шунга кеткан экан. Борадирған жойи узоғроқда бўлиб, кечиккан ва йўлдан келатуриб бу гуноҳига икки меш қимиз олған... Ҳали қимизни менга бериб: «Кириб айтинг, жуда уятлик бўлдим кечирсинлар», дейдир, — деди ва кулди. Карима отин: — Кечирилмайдир, қимиз ўзи нима деган гап, — деди. Офтоб ойим меҳмонларга қараб чиқғандан кейин Ҳасаналига кулиб жавоб берди. — Ўзимиз жуда чўллаб келган эдик, шунинг учун кечирдик. — Балли-балли! — деди Ҳасанали, — мен кечирганингизни чиқиб айтаман. — Чиқиб айтинг, — деди Офтоб ойим. — Сиз-чи? — деб сўради Ҳасанали Кумушдан. Кумуш бақадек қотиб ўлтурган Зайнабка қаради ва уялинқираб жавоб берди: — Мен ҳам кечирдим... — Сизнинг икки бошдан кечиришингизни ўзим ҳам билар эдим, — деди Ҳасанали. Бўғоз- қисир уй ичини кулги босди. Кулгидан сўнг Ўзбек ойим: — Нега ўзи кирмади? — деб сўради. — Қайин отаси билан сўзлашиб ўлтурибдир... Ҳасанали кеткандан кейин Ўзбек ойим Ойбодоққа, қимизни мис тоғораға бўшатишка буюрди. Қўй сўйилиб тайёр бўлған эди. Ўзбек ойим қудачасининг раъйини сўради: — Нима буюрасиз? — Мендан сўраб ўлтурманг, меҳмонлар нимани хоҳласалар биз ҳам ўшанга ёрмиз. Ўзбек ойим томоқ буюриш учун ҳавлига тушди. Зайнаб мис тоғороға ағдарилған қимизни чўмичлаб косаларга қуйиб меҳмонларга тутди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling