Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
176
— Сиз тўхтангиз, Отабек, — деди. Кишилар ҳавли юзига тушкандан кейин, — ичкарига бир 
кириб чиқ-масангиз айб бўладир... Бояғи ишингизни бўлса зўрға ёлғон-яшиқ билан уларнинг 
кўнглидан чиқардим. 
Отабек ниҳоятда бўшашқан ҳолда қайтиб ўрнига ўлтурди: 
— Майли, бўлмаса... — деди. 
 
10. ҲАСАНАЛИНИНГ ҲИЙЛАСИ 
Киши ортиқча қўрққанда гангиб аъзоси ҳаракатсиз ва оғриқ ҳолга тушадирким, албатта 
буни биз қаттиғ қўрққандан деб биламиз. Дарҳақиқат, бизнинг қарши-мизға йўлбарс чиқса, биз 
қаттиғ қўрқамиз, чунки бизни ўлум кутадир, инсон учун дунёда ўлумдан қўрқунч нарса йўқ. 
Биноан алайҳи биз бундаги қўрқувни табиий ҳисоблаймиз. Аммо қизиғи шундаким, бизни дунё 
бахти кутканда, бизга саодат башорати берилганда нега биз ўлум куткандаги ҳолга тушамиз ва 
узвий ташкилотимиз (ўрганизмамиз) биринчидаги ҳолатни кечирадир? 
Отабек ҳам ҳозир шу кейинги ҳолатка тушкан эди. Эрта биландан бошланған бу ҳолат 
Ҳасаналининг ке-йинги сўзи билан тамом бир даҳшат касб этди ва ҳушсиз-ларча ўлтуриб 
қолди. 
Ҳасанали киргандан сўнг қилинадирған муомалани таълим берди: 
— Онангиз билан Зайнаб анови можароларингиздан хабарсиздирлар, буни қайин онангиз 
билан келинга ҳам уқдириб қўйғанман. Улар билан сўрашиб, сўзлашқа-нингизда, гўё уч ойдан 
беригина кўришмаганлардек бўлингиз. 
Отабек бўзариб энтикди: 
— Ул-ку осон... — деди. 
— Қийини қайси? 
— Шу чоқғача тушунмадингизми? 
Ҳасанали Отабекнинг юзига узоқ тикилиб қолди... 
— Йигит эмасмисиз, эй баракалла. 
— Йигитлик билан юракни тўхтатиш... 
Ҳасанали ҳам ўйлаб қолди. Дарҳақиқат, Отабекнинг ҳозирги ҳоли нозик эди. Ҳасанали бир 
неча қайта бош қашиниб ва соқол тутамлаб ўйланди. Ниҳоят, ўзича кулинди: 
— Тўхтанг бўлмаса,— деди,— мен бир иш қилайки... 
— Нима иш қилмоқчисиз? 
— Сиз ҳозир сўраманг, аммо шу дақиқадан бошлаб ихтиёрингизни менга топиштиринг. 
Отабек кучланиб кулди: 
— Нима, ахир? — деб яна сўради. 
— Сўраманг, — деди Ҳасанали, — сиз тинчкина таҳоратингизни олиб, намозингизни ўқуй 
беринг. 
Ҳасанали шу сўзни айтиб меҳмонхонадан чиқди. Отабек Ҳасанали тарафидан ташир 
этилгандек, туриб таҳорат олди ва меҳмонхонага кириб «таробиҳ» бошлади... Орадан ярим 
соат чамаси вақт ўткан эди, Ҳасанали ичкаридан чиқиб келди. 
Отабек эса ҳануз рукуъда, сужудда эди. 
— Ўқуб бўлмадингизми? — деб сўради даричадан. 
Отабек ёниға салом бермасдан унга қаради. Бу ҳолга Ҳасаналининг кулгуси қистаб келса 
ҳам, ўзини зўрға тўхтатти: 
— Қани, мен билан юринг. 
— Қаёққа юраман. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling