Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
29 Гулсиннинг ёниға Хонимбиби қўшилишди: — Кўб ўйлашманг, ўртоқлар! — деди, — барибир бу гап ҳаммамизнинг ҳам бошимизда бор! Тур Савра! Ҳавлиға олов ёқиб чилдирмангни қизит! Аноргул, сен дуторингни ол! Кумушбиби, сиз унча хаёл сурманг кулиб ўлтуринг. Барибир эртага жойсиз чеккан қайғин-гиздан ўкинарсиз! — деди-да, мажлисни ост-уст кулдириб юборди. Кумушбиби ҳам ихтиёрлик, ихтиёрсиз бу кулгуликка тортилиб, унинг ёвошқина илжайишидан ёқутдек лаблари остидаги садаф каби оқ тишлари бир оз кўриниб қўйдилар. Шу гапдан кейин мажлиска кутилмаган бир руҳ кирди. Аноргулнинг қўлидағи дутор «Ўртоқлар» куйини танларга ларза бериб, тарона қилди. Хонимбиби қизларға қистатиб ўлтурмай ўрнидан сакраб турди-да, ўйнаб ҳам кетди. Дутор ёниға чилдирманинг чертмаги келиб қўшилғандан кейин базм тағин ҳам жонланди. Чапаклар ҳам кўтарилди. Ўйин қизиб борар эди, унинг дарича эшиклари бекланиб тоқчаларға шамъ ёқил-ғандан сўнг, базмнинг руҳи яна ошди. Ел билан ўйнашиб ёнған шамъ нури қизларни аллақандай ажиб ҳолатка қўймоқда, мажлис эрса «Алиф лайло» ҳикояла-ридаги «парилар» базмини хотирлатмоқда эди. Дутор «Ифор» куйини чалиб, чилдирма ҳам нозик йўл билан унга қўшилиша борди. Ўйин ҳам бир турлик назокат касб этиб, Гулсинбиби йўрғалай кетди. Дутор кўнгилнинг аллақандай ингичка жойини қитиқлайдир, чилдирма юракни нимагадир ошиқдириб, Гулсин қизнинг йўрғалаши борлиқ аъзони зириллатадир. Базм жуда қизиқ, жуда кўнгиллик эди. Кумушбибини ҳам бу қизиқ базмдан бошқалардек ҳисса оладир, сўйиниб қувонадир, деб ўйланмасин, чунки вужуди қизлар базми ичида бўлса ҳам хаёли аллақа-ёқларда учиб юргандек, кўзлари ўйнағучи қизларда бўлса ҳам, аммо ҳақиқатда бошқа бир нарсани кўргандек... Кўринишдан натижа чиқариб айтканда, бу қизиқ мажлис унинг учун базм ўрнини эмас, аза жойини тутқандек... Икки соатлик қизиқ бир базмдан сўнг қизлар чарчадилар-да, ўйинни тўхтатдилар. Гулсин билан Хонимбиби энди дутор билан қўшиққа ўлтурдилар. Гулсин ўзининг қўнғуроқдек товши билан «Йиғларман» куйидан бошлади: Ўртоқларим, қўлға олсам торимни, Беихтиёр ёдлайдирман ёримни! Иккинчи қайтариб айтишда унга Хонимбиби қўшилишди. Бир турлик, бир оҳанглик нафис, мусиқавий товушлар кишининг борлиқ вужудига, қон томирлариға ажойиб бир ўзгариш берган эдилар. Шу чоққача мўлтайиб, хаёл ичида шўнғиб ўлтурған Кумушбиби бир сесканди-да, қўшиқчи қизларға қаради. Қизлар иккинчи байтка ўтдилар: Бир кўриниб яғмо қилған кўнглимни, Қайтиб яна кўралмадим норимни! Шу вақт кутилмаган жойда Кумушнинг икки кўзи жиқ ёшга тўлған эди. Учунчига ўтдилар: Агар кўрсам эди яна ёримни, Бағишлардим ҳама йўқу боримни! Тўртинчи: Билурмикин, билмасмикин у золим: Кунлар-тунлар тортқан оҳу зоримни! Кумуш тоқатсизланған эди... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling