Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий  www.ziyouz.com


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
* * * 
Қизлар мажлиси — гуллар, лолалар, тўтилар, қумрилар мажлиси! Бу уйда — Кумушбибининг 
тоғасининг уйида қизлар мажлиси, гуллар мажлиси! 
Бу уйга ўттуз-қирқ чамалиқ қизлар йиғилғанлар, йиғилишдан мақсад: қизлар ўзларининг энг 
латиф, энг гўзал бир аъзоларини бу кун хотинлиқ оламига узатмоқ-чидирлар. Бу узатиш 
мажлисини жонлик, руҳлик ўтказмак учун барча қизлар ўзларининг энг асил, энг нафис ки-
йимларини кийиб, фавқулодда ясаниб, ҳусн оламини яна бир қат, яна бир қайта бежабдирлар. 
Агар бу уйга кириб, бу мажлис аъзоларини бир мартаба кўздан кечирсангиз, ҳозирданоқ айтиб 
қўйиш мумкин-ки, албатта эсингиз чиқиб кетар: 
— Бу гулми, кўҳлик? Йўқ наригиси! Ундан кўра буниси! Барисидан ҳам ўттаси!.. Ана шундай 
қилиб эсдан ҳам ажрарсиз, гул танлашда бир қарорға келалмай эл ичида кулгига ҳам қолурсиз, 
расво ҳам бўлурсиз. 
Мана, мажлис аъзолари шунақангғи бир-биравидан ўтоқ малаклар, парилар эдилар. 
Мажлиснинг шоирлари, ўйинчилари, чилдирма ва дуторчилари — барчаси ҳам ҳозир бўлиб 
фақат Кумушбибигина ҳаммомдан қайтмаған эди. Шунинг учун мажлис очилмаған, очилса ҳам 
руҳсизроқ, Кумуш келгач, мажлиска руҳ киришига барча ишонадир ва уни тўзимсизланиб 
кутадир. 
Кимдир, орадан биттаси «келишди!» деб юборди. Барча қизлар уйнинг даричаси ёниға 
уймалашиб ҳавлиға қарадилар. Чиндан ҳам ул ёнида икки янгаси билан келган эди. Шу чоқда 
бизга Отабек керак эди! Нега десангиз, ул келсин эди-да, суйганини бир кўрсин эди: ҳаммом 
билан ул... фақат жонғина сўрайдир, мажруҳ кўксларга ўққина отадир... Бошдағи оқ шоҳи 
рўймол, ичдаги оқ шоҳи кўйнак, устдаги оқ кумуш заррин сирил-ган пўстин, бақбақаларни ўраб 
ўпиб турған ёқа қундузларининг келишкани, солиниб тушкан қора жинггила сочларнинг бўйин 
теварагига чирмашқани, хом нуқра юзларнинг бўғриққани... 
Янгалар Кумушни ҳавлидан туриб қизларға топширдилар: 
— Мана Кумушбиби — сизларга, қизлар! Кумушнинг кўнглини яхшилаб очинглар, қизлар! 
Икки-уч қиз чопиб ҳавлиға тушдилар-да, Кумушбибидан паранжини олиб уйга бошладилар. 
Янгалар Кумушни қизларға топшириб кетдилар. Ҳавли эр ва хотиндан бўш, ёлғиз қизларғагина 
хосланиб қолди. 
Кумушбиби бошлағучи қизлар билан уйга кирди, ундан онгқан атир ислари билан уй тўлди. 
Қизлар ўзлари-нинг бир турликкина сўзлашишлари билан Кумуш ила кўриша бошладилар: 
— Эсонмисиз, саруполар муборак? 
Кумушбибининг қизларға берган жавоби эшитилар-ешитилмаслик эди: 
— Қутлуғ... 
Кумушбиби уйнинг тўрига ўтқузилди. Қизлар уйнинг теварагига ўлтуришиб олғандан кейин 
ораға нима учундир бир жимжитлик кирди. Қизлар маънолик қилиб ер остидан Кумушка 
қарайдирлар. Мажлисда бир хил маъюси-ят. Қизлар нимани ўйлайдирлар ва нима тўғрисида 
маъюсланадирлар, бу эрса қизларнинг бизга номаълум бўлған ички сирларидир. 
Қизлар ипка чизилған гулдек уй теварагини олғанлар, бунинг устига ёвошлиқ, ўйчанлиқ 
уларнинг тусларига маънавий бир ҳусн ва жиддият бериб, бирга юз ҳусн қўшқан эди. Агар биз 
шу кезда заршунослиқ учун енг шимарсак, яъни гулни гулдан ажратадурған бўлсақ бояғидек 
эсанкираб, мутараддид қолмаймиз, чунки Кумушбиби лолалар исидаги бир гул ва ё юлдузлар 
орасидағи тўлған ой эди. 
Орада ҳамон бояғи жимжитлик ҳукм сурар эди. 
Ҳар бир мажлиснинг жонландирғучи, идора қилғучи бир-икки қаҳрамони бор бўлганидек, бу 
қизлар мажлиси ҳам шундай қаҳрамонлардан ҳоли эмас эди. Мажлисни бунчалик руҳсизланиб, 
маъюсият ичида қолишиға Гулсинбиби чидаб туролмади: 
— Биз нима учун йиғилдиқ-да, нимага ер чизишиб ўлтурамиз! — деди. — Биз бу ерга аза 
очқали келдикми? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling