Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

23. МУСУЛМОНҚУЛ 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
64
Аркони давлат йиғилиб, Худоёр тахтига минган, Мусулмонқул хон бўлмаса ҳам хонлиқдан-да 
юқори бир кучка молик бўлған сиёсат курсисига ўлтирган эди. Бошлаб оталиқ кириб хонға 
салом берди ва унинг ҳақиға узун дуо қилиб чиқди. Оталиқдан сўнг ўзга аъён бирма-бир кириб, 
дуо қилиб чиқа бошладилар. Дуохонларнинг энг сўнғида худайчи кўринди, салом ва дуодан 
кейин юзини Мусулмонқулға ўгириб: 
— Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги ҳузури олийлариға кириш учун изн сўрайдир! — деди. 
Ҳамма фикри зикри Ўтаббой устидагина қолған Мусулмонқул бу хабарни эшитиш билан 
кучлик бир тин олиб ҳудайчига қаради: 
— Ёлғиз ўзими ёки ёнида кишилари ҳам борми? — деб сўради. Ҳудайчи яна бир қуллиқ 
қилди: 
— Ўн чоғлиқ яроғлиқ йигитлари ҳам бор. 
— Тағин-чи? 
Яроғсиз яна бир йигит ҳам кўринди. 
— Ўтаббойнинг ўзини ҳузуримизга киргиз, — деди Мусулмонқул, қуллиқ қилиб чиқа 
бошлаған ҳудайчини яна тўхтатиб сўради: — Ўтаббойнинг йигитлари ўрда-нинг 
ташқарисидами, ичкарисида? 
— Тақсир, ичкарисида. 
— Яхши, қушбеги бизнинг ёнға киргандан сўнг ўрда йигитлари уларга ҳозир бўлсинлар! 
Ҳудайчи қуллиқ қилиб чиқди. Унинг кетидан Мусулмонқул товшиға музаффарият оҳанги 
бериб хонға деди: 
— Ўғриларнинг иккиси қопқонга тушди, хон! 
— Толеъимиз. 
Қушбеги кирди. Хонға икки букилиб таъзим қилғач, келиб унинг қўлини ўпди. Ўтаббойнинг 
мулоқоти учун Мусулмонқул ҳам гўё ҳеч нарса кўрмагандек ўрнидан туриб унинг билан 
қучоқлашиб кўришди. Ўтабой Мусулмонқулнинг кўрсатиши билан хоннинг чап томонидағи 
курсига ўлтурди. Ул Мусулмонқулнинг самимий мулоқотидан қўрқувлиқ юрагини бир қадар 
тўхтатиб олған эди. Курсидан яна туриб хонға қуллиқ қилиб боз ўлтурди. Мусулмонқул 
қушбегини ер тегидан кузатар экан сўради: 
— Юртларингиз тинчлиқми, ўзингиз ҳам соғ-мисиз? 
— Алҳамдуллиллоҳ, ёш шоҳимизнинг давлатлари ва ҳусни таважжуҳлари соясида юртимиз 
тинчлиқ, фуқаромиз жавоби олийнинг дуойи жонлари билан машғуллар. 
Худоёр озғина ишорат билан унга ташаккур бил-дирди. Бунга қарши қушбеги курсидан 
қўзғалиб қуллиқ қилди. Мусулмонқул муртини силаб ниманингдир мулоҳа-засида эди. Унинг бу 
ҳоли бирар дақиқаға чўзилғанлиқдан Худоёр билан қушбеги унинг оғзиға тикилган эдилар. 
— Сизнинг хабарингиз бўлдими, йўқми биз Тош-канд устига юборған Нормуҳаммад 
қушбегидан жуда ярамас бир хабар олдиқ, — деб Мусулмонқул Ўтаббойга қаради, ундан 
хабарсизлик жавобини олғач, сўзида давом этти; — Нормуҳаммад қушбеги уч минг сипоҳ
билан етмиш кун Тошкандни қамаб ётиб, ниҳоят бир иш чиқара олмай одамлари билан 
қайтмоққа мажбур бўлибдир. Азизбек билан Юсуфбек ҳожиларнинг азтаҳидил қаршилиқлари 
бизнинг кишиларни қуруқ қайтаришға мажбур қилибдир. Мана шунинг учун мундан кейин 
бизнинг бошқа бир йўл билан иш кўрмагимиз тақозо қиладир... Кеча биз кимдандир Юсуфбек 
ҳожининг ўғли бўлған Отабек деганни сизнинг Марғилонда деб эшитдик. Мундан сўнгғи 
Тошканд тўғрисида кўрадирган тадбирларимиз учун унинг кераги бўлур, деб ўйлаб сиз билан 
бирга уни ҳузуримизга чақирған эдик... — Бу жойда қушбеги Мусулмонқулни тўхтатди-да,
кулди, сўнгра Худоёрға деди: 
— Отабек устида анча можаролар бўлиб ўтди. Бунинг ҳикояси узун, алҳол мингбошининг 
раъйларини эшитайлик... давом қилингизчи. 
— Отабек ўзингиз билан биргами? — деб сўради Му-сулмонқул, биргалик жавобини олиб
тамом хотиржамъ бўлған ҳолда давом этди: — Юқорида айтканимдек минбаъд тадбир йўли 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling