Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
79 — Қизингни Тошканд жўнатишка кўн бўлмаса. Офтоб ойим жавоб бериш ўрнига ўкраб-ўкраб йиғлади. * * * Қайин ота, қайин она, куяв... Бу уч бурчаклик ўлтурмишдан Отабек кўнглида неча турлук шубҳа туғилмоқда эди. Бу одатдан ташқари чақириқ нега ме-ҳмонхонаға бўлди? Нега Кумуш бу ўлтуришка чақирилмади? Қайин онаси нега унга термулиб боқадир? Қутидор томонидан шу орада ул кутмаган бир савол ҳам ташланиб қўйилди. — Отабек, уялмай, тортинмай жавоб берингиз; бу гал Тошканддан чиқишингиздаги асл мақсадингиз нимага эди? Отабек тарафидан кутилмаган бу савол уни шоширди ва нима деб жавоб беришни билмай қолди. — Ўзим... сизларни кўриш учун. — Тўғрисини сўзлангиз, бек, — қутидор бу гапни ярим жиддий қилиб кулиб айтди. Чунки Отабекни шу йўсун баъзи ёқлардан таъмин этмакчи ва унга бу тўғрида жасорат бермакчи эди. — Айтдим-ку. — Тўғри айтмадингиз... Отабек шошқан ҳолда эди: — Тошканддан чиқғанимдаги мақсадни сўзлаш сизларга бир беҳузурлик берганидек ўзимга ҳам оғир... У тўғрида қатъий бир қарорға келганим учун сизларга сўзлаб ўлтуриш ҳам фойдасиз, — деди. Офтоб ойим эрига қараб олди, қутидор ёвошқина бир товуш билан сўради: — Сўзлаш оғирми? — Менгагина эмас, ҳаммамизга ҳам оғир... — Агарда биз ризолиқ берсамиз-чи? Eрининг бу жасоратига қарши Офтоб ойимнинг юзига ризосизлиқ белгуси чиқди. Отабек эрса сесканиб уйқудан уйғонғандек бўлди ва иккиланиб сўради: — Сиз нимага ризолиқ берасиз? — Бу гал Тошканддан нима мақсадда чиқған бўлсангиз — ўшанга. Отабек хижолат билан тер чиқарди: — Тошканддан нима мақсадда келганимни биласизми? — Биламиз, — деб кулди қутидор. — Сизни бундай ишка ризолиқ учун ким ва нима мажбур этадир? — Ҳеч ким мажбур қилмайдир, — деди кулиб қутидор,— мажбур қилған нарса: шундай кунлар учун ўғул ўсдирған ота-онанинг ризолиқлариғина, балки сизни ҳам шу гап мажбур қилар. — Отам билан онамнинг ризолиқлари учун шундан бошқа сабаб қуриб қолғаниға нима дейишимни ҳам билмайман. Гарчи Тошкандда экан чоғимда бу ризолиқ йўлиға бел боғланған бўлсам ҳам, энди бу бел боғлашни бутунлай ўринсиз бўлғаниға тушундим... Офтоб ойим оз қолдики, «тўғри!» деб қичқирсин. Аммо қутидор хотиниға хўмрайиб қаради. — Қисқароқ ўйлайсиз, Отабек, — деди, — отангиз бизга мурожаат қилмағанда эди, биз бу ишда бетараф қолсақ бўлар эди. Ҳозирда биз ҳам сизнинг сўзингизга қўшилсақ сиз эмас, ёмон отлиқ биз бўламиз. — Унинг мулоҳазасини қилманг. — Нега қилмайлиқ? — Ҳамма айбни маним устимга юклаб жавоб ёзингиз. Қутидор кулди ва сўради: — Тошкандда экан чоғингизда отангизнинг таклифини қабул қилған эдингизми? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling