Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
93
— Ёнимда бир хат бор эди... мени бу ҳолға қўйғучи шу хатдир, — деди, бу сўзни ниҳоятда 
кучланиб айтди. 
Вақт хуфтанга яқинлашған эди. Қизининг ҳалиги жавоби билан сабрсизликка тушкан 
қутидор қўлиға шамъ олиб ташқариға чиқди ва ердан хатни олди. Қизини бунчалик фалокатка 
солған хатни олған еридан қўзғалмаёқ ўқуб чиқди. Хат ҳақиқатан жонсўз эди. Қутидорнинг ҳам 
оз қолдиким, ҳуши бошидан учсин... Сўнг чекда хўрланған ва фавқулодда чайқалған юраги 
билан ихтиёрсиз «маккор, инсофсиз!» деди. Кўз ўнглари қоронғуланиб бир неча вақт 
серрайганча қолди. Яна «яхшилиқни билмаган ҳаромзода» деб қўйди. Боя бу хатдан хабарсиз 
эди. Энди қизининг олдиға кириб, унинг бетига қараш унга жуда ҳам оғирлашқан, чунки бу 
фожиъанинг бош омили деб ўзини таниған эди. Бориб айвоннинг олдиға ўлтурди ва бошини 
қўллари орасиға олди. Бу хўрлик, бу одатдан ташқари уятсизлик бечора қутидорни жуда эзган; 
нима қилмоқға, хўрланған, таҳқир этилган қизини не йўсунда юпатишка, бу қора кунларни 
қандоғ қилиб ўтказишка билмас эди. Шу ҳолда не вақтғачадир қолди. Эрининг кечикишидан 
хавфка тушиб, Офтоб ойим унинг ёниға чиққанда ҳам ул бояғи ҳолда эди. 
Eру хотин қизларининг ёниға кирдилар-да, унинг оёқ томониға ўтиб секин-секин 
ўлтуришдилар. Анчагина бир-биларига қарашиб қолғач, Офтоб ойим олған таассуротини ичига 
ютаберишка чидалмади-да, ёғмурдек кўз ёшини тўка берди. Қутидор ҳам хотинини кутиб 
тургандек кўз ёшлари билан соқолини ювмакка олди. Кўзи юмуқ бўлса ҳам уларнинг ҳозирги 
ҳолларини сезиб ётған Кумушнингда қайнаб чиқған кўз ёшлари икки чаккасидан ёстиқға оқиб 
туша бошлади. Шу чоқда на учундир тоқчада ёниб турған шамъ ҳам лип-лип қилди-да, ўчди... 
Шунинг ила бу ҳавлини чин маъноси билан қоронғулиқ босди. 
* * * 
Бу воқиъанинг учунчи куни Кумушбиби йиллаб ётғучи оғриқлардек сарғайиб озған, эндигина 
ғунчадан чиқаёзган бу ёсиман гулни хоин қўлларнинг заҳри сўлиткан, фасод ўчоғининг уятсиз 
муфсидлари ҳусн боғининг бу янги эркасини ишонған ва кўз тиккан жиҳати исмидан таҳқир 
қилдириб умидсиз бир вужуд ёки жонсиз бир ҳайкал ҳолиға қўйған эдилар. Унинг кўзларида 
доимий бир маъюсият, аримас бир ҳузн, ҳар онда бир энтикиб чайқалиш эди. Офтоб ойим ҳам 
сўнг чекда хўрланған эса-да, лекин унга бу хўрлиқдан бурун у-бу билан қизини овитиш, унинг 
кўнглини очиб бу совуқ, уят гапни унутдириш, ҳар ҳолда кўзининг оқу қораси бўлған Кумушни 
бирар касалга чалинмаслиғи йўлида тиришиш муҳимроқ эди. Ва икки гапнинг бирида «Ортиқ 
ўйлама, қизим... Эсингдан чиқар, энди хафа бўлғанинг билан сира фойдаси йўқ», дер эди. 
Кумуш бўлса ҳушсизларча онасининг оғзиға ағраяр ва ҳар қачон маъюс эди. Кумушнинг бу 
ҳоли бечора онанинг юрагини узар, юз хил васвасаларга солар эди. 
— Кумуш, — деди Офтоб ойим тушлик чойдан ке-йин, — қайтаға тоғангникига бориб 
келмаймизми? 
— Нима қиламиз тоғамникида? 
— Нима қилар эдик. Ўйнаб куламиз, қайғуларингни кўчага ташлаймиз. 
Кумуш онасининг сўзига нима учундир кулди ва «майли» деди. 
— Тур бўлмаса, юз-қўлингни ювиб отлан, худо ўлим берсин уятсиз эрингга. 
Кумуш мулойимғина қилиб онасиға қараб олди. Ўрнидан туриб Тўйбека ҳозирлаб берган 
обдаста ёниға ювиниш учун ўлтурди. 
Улар тамоман йўлға ҳозирланған эдилар, йўлак томондан ўткан кун хат келтирган хотин 
кўринди. Кумушнинг кўзига бу хотин офат каби кўринса ҳам, аммо иккинчи тарафдан ул 
сўйинди. Онасини келгучи хотин билан танишдириб, ким бўлғанлиғини сўзлади. 
— Хи-хи, айланай бойвуччалардан... Шундоғ қи-зимникига ўткан эдим, қих... алваъддайн, 
деб йўл устидан бурилиб кирдим... деб пучуқ хотин сўзланиб келар эди. Она-бола қўлға олған 
паранжини ерга қўйишға мажбур бўлдилар. Хотин Кумуш билан кўришкач, ачинғансумон 
сўради: — Ҳа, айланай, пошша қиз, сизга нима бўлди, жуда ўзингизни олдириб қўйибсиз? 
Пучуққа жой кўрсатиб, Офтоб ойим жавоб берди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling