Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
129
очиққина бўлиб уй ичидан кишилар товши келар эди. Ул ўмарилмаслиқ этиб девор устига 
минди ва осонғина хароба уй ичига ўзини олди. Чунки уй томи ўпирилиб остиға босқанлиқдан 
уйнинг саҳни жуда ҳам юза эди. Авайлаб уч-тўрт адим босди-да, уйнинг бузуқ даричаси ёниға 
келиб тўхтади ва мўралабқина ҳавли юзига қаради. Қаршидағи уйнинг ҳар икки даричаси ҳам 
ёпиқ, аммо тирқишларидан шамъ ёруқлиғи кўринар ва бояғиға қарағанда секинроқ бир 
товушда ғўнғир-ғўнғир сўзлашиш эшитилар эди. Орадан ўн беш дақиқа чамаси фурсат ўтиб 
товушлар бир оз юқорилашиб келмакка бошлади. Бу орада уйдан қўлиға лаган ушлаган бир 
хотин чиқди-да, қозондан лаганга бир нарсани кўтара берди. Отабек гўё шуни кутиб турғандек 
узоқ бир тин олди ва ўзини четка бурди. Хотин лаган билан уйга кириб кеткач, ичидан 
тақинған ханжарини қинидан суғуриб олди-да, дамини ойдинға солиб боқди ва ханжарининг 
учини ёнбошидан орқасиға ўтқузиб ушлади, яна уйни кутиб тўхтади. Хотин яна чиқған ва 
тобоқларға шўрба суза бошлаған эди. Уйга бир-икки қатнаб сузилган шўрбаларни ташиб 
битирган, уйнинг эшигини беклади-да, кириб кетди. 
Отабек ҳавлининг ўртасиға, тут ёғочининг ёниға келиб тўхтаған ва жанубда киши йўқми, 
деб аланғлар эди. Ул бу тўғрида бир қаноат ҳосил эткач, битта-битта босиб кишилик уйнинг 
йўлак томонидағи даричаси ёниға етди ва ўзини сўнг чекда эҳтиётлаб дарича остиға ўлтурди. 
Ўлтуриши ҳамоно димоғиға ичкулик билан шўрба иси келиб урди. Уйдагиларнинг 
сўзларинигина эмас, ҳатто томоқ чайнашларини ҳам эшитса бўлар эди. Ичкаридан кимдир 
бирав шап-шап этиб чайнаб дер эди: 
— Энди менга берма, Содиқ, Мутал полвонға беравер! 
Отабек бу товушнинг кимники бўлғанлиғини билган эди. 
— Ҳадеб менга бераверасанларми, оралатиб Жаннат опамга ҳам бериб қўй, ха-ха-ха! 
— Бизнинг кампирга берсанг қайтармасдан ича берадир! 
— Берса ичабераман, қих... ўзим хотин бўлсам ҳам Мутал полвонларнинг ўнини қочираман, 
қих... 
Бу сўздан сўнг, уй ичини кучлик бир кулги товши қоплади. Кулги босилғач, сўз бошланди: 
— Энди шуни ичасиз, Ҳомид ака! 
— Йўқ, Содиқбой иним, мен жуда ҳам бўлиб қолдим, ўзи ҳам жуда кучлик чиқған экан. 
— Ичмасангиз қўймайман, некин... 
— Мутал полвонга бер! Сиз олинг-чи шуни! 
— Аниқ ичмайсизми? Кумуш опамнинг саломатлигига ҳам ичмайсизми? 
Бу сўзни эшиткан Отабек ихтиёрсиз ўрнидан туриб кетди. Жаннат опанинг хи-хи-хи қилиб 
кулган товши эшитилди. 
— Ораға нозик бир исмни келтуриб солмасанг, худо ҳаққи ичмас эдим. Қани, бўлмаса бер-
чи, Кумуш апангнинг саломатлиги ҳаммадан ҳам менга керакдир. 
— Ха-ха-ха, нозик жойдан ушладимми? 
Отабек бу сўзларни эшитар экан, зўрға-зўрға ўзини даричага ҳужум қилишдан босиб қолған 
эди. Орада бир мунча майда сўзлар сўзлангач, ким-нингдир уффф, деб юборғани эшитилди. 
— Тағин нима бўлди, Ҳомид ака? 
— Бу кунги гап жуда ҳам мени чўчитиб қўйди-да, Содиқбой! 
— Манинг гапимга нима учун ишонмайсиз, ахир! Юз мартаба сизга айтиб ётибман-ку, 
хумсани дарбозадан чиқардим, тағин қанчағача орқасидан бориб то карвонларга қўшилиб 
кеткунча кутдим, сўнгра қайтиб келдим, деб. Агар ўша кетиши бўлса, бу кун худда Қўқонға 
бориб еткан. 
— Эй, сан билмайсан, ука! 
— Некин манга қолса, шу ишдан ҳеч бир қўрқа--турған гап йўқ, уста билан танишлиғи бўлса, 
унинг уйига меҳмон бўлғандир, савдогарчилиғи бўлса Марғилонға келгандир, ахир кетиб 
турғандағи сўзини ўз қулоғингиз билан эшитдингиз-ку! 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling