Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
128
— Бўлмаса уста Алим ўз уйига дўкон қурибдир, денг-чи! 
— Дўкон қурибдир. 
— Арвоҳ пири бермасдан-а? 
— Қишда арвоҳ пири қилиб бермоқчи! — деди уста Фарфи. Яна бир неча дақиқаға орадан 
сўз кесилиб қолди. 
— Ош қилиб бергандир? 
— Албатта. 
— Бошқа меҳмон ҳам бор эканми? — деб сўраб қўйди Ҳомид. Уста Фарфи Отабекнинг Ҳомид 
билан учрашғанини хотирлаған эди. 
— Тошкандлик бир савдогар меҳмони ҳам бор экан,— деди. Масжидга яқинлашиб қолған 
эдилар. Ҳомид яна ниманидир сўрамоқчи бўлса ҳам, уста Фарфи шошиб масжидга бурилди. 
14. РАҚИБ ИЗИДАН 
Ўн олти-ўн етти кунлик ой оқ булут ичидан қўтосланиб кўринар эди. Ҳамма хуфтан намозига 
кириб кеткан, кўчалар сув қуйғандек тинч эди. Кўчанинг бу тинч пайтидан фойдаланған каби 
уста Алимнинг эшиги ёниға келиб тўхтаған кимсанинг ким эканлигини би-лиш учун ой 
ёруқлиғиға қарши тушкан бўғот халал берар эди. Бўғот панасида ва эшик ҳалқасида қадалиб 
бир мунча вақт ниманидир кутиб турған бу киши ниҳоят, авайлабгина эшикни очиб ўзини 
йўлакка олди. Тағин анчагина эшикнинг ичкариги қисмида турғач, очишидағи эҳтиёт билан 
эшикни ёпди. 
Ой ёруқлиғи уч бурчак равишда йўлакка тушиб турар эди. Бу номаълум кимса оёқ учи билан 
юриб келди-да, мўралаб айвонға қаради. Айвоннинг токчасида шамъ ёниб, Сайфи ўрин ёзиш 
билан овора эди. Номаълум кимса йўлакнинг қоронғи қисмиға ўзини олиб, кўзини Сайфидан 
узмай тура бошлади, Сайфи ўрнини тўшаб бўлғандан сўнг айвоннинг пешонасида ёзилиб ётқан 
дастурхон ва лаганни кўтариб ҳужрага кирди. Йўлакдаги мажҳул кимарса гўё шуни кутиб 
турғандек оёғ учини онда-сонда ташлаб ўзини майдон ичига олди... 
Барги тўкилиб қуруқ шохлари билан қолған майдон ичи туманлик ойдин, мажҳул киши 
юзини ойдинға бериб, хароба уй остида қадалиб турғанлиқдан унинг ким эканлигини таниш 
осон эди. Бу аламзада, зулмдийда юз энг сўнгғи курашка ҳозирланған бир йигит эди... 
Отабек хароба уй девори ёнида сўнг чекдаги бир эътибор билан ичкарига қулоқ солмоқда 
эди. Ичкаридан ўтин ёриб ўчоққа ўт қалаш ҳаракатлари эшитилар, гоҳи хотин кишининг товши 
ҳам келиб қўяр эди. Ул бир-икки қайта оҳиста адимлар билан хароба уйларнинг у боши билан 
бу бошиға бориб келди, яъни ичкарига ошиб тушмак учун қулайроқ ўрин чоғлар эди. Хароба 
иморатларнинг ўрта бир еридаги рахнадан ошиб тушиш қулайроқ бўлғани учун шунинг остиға 
шумшайиб ўлтурди. Ўлтуриши ҳамоно қаёқдандир оёқ товши эшиткандек бўлди-да, секингина 
ўлтурган жойиға ерга синггандек қилиб ётиб олди. Оёқ товши тўхтаб нариги ёқдан уста 
Алимнинг товши келди. Уста Алимнинг хуфтандан қайтиб келганлигини онглади ва унинг 
майдонга кириш эҳтимоли бўлғанлиқдан шу кўйи ётаберди. 
Вақт жуда секин ҳаракат қилар эди. Ул ўзининг ҳар бир юрак тепишини санағандек ўткузар 
эди. Кузнинг ёқимсиз шамоли ўпкани қичитиб, йўтални қистатар, ул чалқанча ётқан кўйи
оғзини ўрамлаб кўмак куткан каби кўкка кўзини тиккан эди. 
Орадан бир-бир ярим соатлар чамаси вақт ўтиб кетди. Теваракдан «жаннат қушлари»нинг 
биринчи товши қичқирилиб ўтди, шу кезда хароба ҳавли томондан бир неча оёқ товушлари 
эшитилди-да, ул ўрнидан туриб қулоқ солишға мажбур бўлди. Бир мунча вақт онглашилмаған 
сўзлашиш товушлари келиб тургач, даричанинг ғийқ этиб очилишидан сўнг, бу товушлар яна 
ҳам узоқлашдилар. Отабек деворға интилди ва секингина юқориға кўтарилди. Бузуқ уйнинг 
даричаси-дан нариги қатордағи айвон ва ундаги ўчоқда ёниб турған ўт кўринди. Аммо 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling