Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
20 — Мажбуриятингиз? Ҳасанали кулимсираб олди: — Мажбуриятимни эшитсангиз, балки ишонмассиз. — Хўш. — Ўзингизга маълумки, — деди тузукланиб Ҳасан-али, — Марғилон келганимизга йигирма беш кун, бир ойлар чамаси фурсат ўтди. Шундан бери Отабек дард-манд. Зиё ака ажабланган эди: — Қандай дардмандлик, Отабек соғ-ку? — Тўғри айтасиз, — деди Ҳасанали, — аммо мен ҳам унинг дардига бир неча кунлаб тушунмай юрган эдим. — Хўш, дарди? — Муҳаббат. — Муҳаббат? — Муҳаббат! — деб такрорлади Ҳасанали. — Шу йигирма беш кунлик бир муддатнинг ичида ул бутунлай одамгарчиликдан чиқаёзди. Бу ўртада қандай ташвишларга тушмадим, сўрасангиз. — Кимга муҳаббат қўйған, хабарингиз бўлдими? — Бўлди. Қутидорнинг қизиға. — Ҳа, ҳа-а! — деб юборди Зиё ака ва бир оз ўйланғадан кейин сўради, — буни сиз аниқ биласизми? — Аниқ биламан. — Ўзи айтдими? — Ўзи айтмаса ҳам шунга яқинлаштирди. — Отабек қизни қаерда кўрган? — Афсуски, буни била олмадим. Ҳасаналининг келиш мажбурияти ва нима учун келганлиги Зиё акага яхши онглашилди эрса- да, яна шундай бўлса ҳам сўради: — Энди нима қилмоқчисиз? — Ҳузурингизга келишимнинг бош сабаби ҳам шундандир, — деди Ҳасанали. — Бу тўғриға сиз қандай йўллар кўрсатасиз ва нима кенгашлар берасиз, албатта шунга қараб бир иш қиламиз, деб хизматингизга келдим. Зиё ака ўйлаб қолди. Қизиқ гап, деб бир-икки қайта нос отиб олди. Бу орада Ҳасанали бошдан-оёқ ҳикояни сўзлаб чиқди. — Нозик гап, — деди охирда Зиё ака, — агар биз Отабекни бу ердан уйландириб қўйсак, ҳожи биздан хафа бўлмасмикин? — Кўб яшанг, бой ака. Қулингиз ҳам бу тўғрида кўб ўйладим. Хафа бўлса нима чораким, биз шу ишка мажбур бўлған бўлсақ. Шунинг билан бирга Юсуфбек ҳожи ҳам унчалик ақлсиз кишилардан эмаски, бу гапка хафа бўлса. Аммо мен қутидор кўнадими, йўқми, деб бу томонни ўйлаб турибман? Зиё ака яна ўйланиб бош қашинди: — Айтканингиздек масаланинг бу тарафи ҳам нозик,— деди, — аммо қутидорнинг Отабекка қарашини яхши билсам ҳам ўртада йироғлиқ масаласи бор... Қизимни мусофирга бермайман, деб қўярмикин, билмадим... — Менимча қутидорнинг олдидан бир йўли ўтилсин,— деди Ҳасанали, — агарда кўниб хўб десаку хайр, кўнмаган тақдирда бу хабарни Отабекка еткузсак, зора, шунинг билан кўнгли совиб тушса. Ҳасаналининг бу сўзи Зиё акага ҳам маъқул бўлиб тушди: — Бўлмаса, қутидорникига қачон борилсин, дейсиз? — Бундаги ихтиёр сиздадир. Зиё ака ўйлаб турди-да, юзига кулги чиқарди: Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 21 — Ҳозир борамиз, — деди, — биз ҳам умрда бир совчилиқ қилайлиқ. Зиё ака кийиниш учун қўзғалган эди. Ҳасанали ундан сўради: — Маним ҳам бирга борғаним маъқулми ёки ёлғиз ўзингиз? Зиё ака қўл силкиб: — Сизнинг боришингиздан зарар йўқ, — деди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling