Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
8. ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
...Зиё шоҳичининг кулиб айткан сўзларига қутидор сира ҳам тушунмас ва кутилмаган меҳмонларнинг ке-лиш сабабини сўрамоқдан ийманар эди. — Оловни қўятуриб, қудаларга дастурхон олиб чиқингиз. Зиё шоҳичининг бу кулгулигидан сўнг қутидор танчага олов қалашни қўйиб дастурхон буюриш учун ичкарига қўзғалди. Унинг кетидан Ҳасанали: «Тақдир биткан бўлсин-да», — деб қўйған эди, шоҳичи қатъий қилиб: «Иншоолоҳ битар, шундоғ йигитни куявликка қабул қилмаған бир кишини биз одамға санамаймиз» — деди. Қутидор қайтиб чиқди... Зиё ака билан Ҳасанали маънолиқ қилиб бир-бирларига қарашиб олмоқда эдилар. Қутидор, айниқса Зиё аканинг оғзини пойлаб, кўнгли чақирилмаған меҳмонлардан тушунмоғи қийин бўлған бир маънони сезмакда эди. Орадаги сўзсизлик узоққа чўзилабергач, қутидор Ҳасаналидан сўради: — Бек саломатми? Зиё ака сўз ўнқови келганини пайқаб Ҳасаналининг жим туришига ишорат қилди ва ўзи жавоб берди: — Бизнинг сизга чақирилмаған меҳмон бўлишимиз ҳам Отабекнинг соғлиғи учундир. Қутидор бу жавобдан бир нарса тушунолмади ва шу-нинг учун қайталаб сўради: — Отабек соғми? — Бу кунгача Отабек саломат, — деди Зиё ака салмоқлаб, — аммо бекнинг мундан кейинги соғлиғи сизнинг қўлингизда қолғанға ўхшайдир. Қутидор яна тушунолмай таажжуб билан меҳмон-ларга қараб олди. — Тушунолмадим... — Яъни Отабек бу кунгача саломат, — деди Зиё ака яна. — Аммо мундан кейинги соғлиғи сизнинг қўлингизда... — Меним қўлимда? — Сизнинг ихтиёрингизда. — Отабек каби бир йигитнинг соғлиғи ҳар бир ақлли киши учун мақсад бўлса ҳам, — деди таажжуб билан қутидор,— лекин сўзингизнинг шуниси қизиқдирким, бир йигитнинг соғлиғи иккинчи бир кишининг ихтиёрида бўлсин. Зиё ака бояғи вазиятини бузмади: — Ажабланмангиз, ўртоқ, — деди, — бекнинг мундан кейинги соғлиғи сизнинг ихтиёрингизда; бу ўйин эмас — тўғри гап. Қутидор тўсиндан муддаонинг ким ва нима тўғри-сида бўлғанлиғини пайқаб қолди ва ўзида бир турлик ўнгғайсизлик сезди. Зиё ака Тўйбеканинг ёзган дастурхонини тузатиб, кулчаларни синдирди. Ҳасанали билан қутидорни нонға таклиф қилиб ўзи мақсадни очиқроқ онглатмоқчи бўлди: — Муҳаббат деган нарса жуда оз кишиларга насиб бўладирған бир дурри бебаҳодир, — деди Зиё ака. — Қадрдонингиз Юсуфбек ҳожининг ўғли Отабек — бир неча кунлардан буён пинҳоний бир дард билан оғрир эди. Кўринишда унинг қули, аммо ҳақиқатда Отабекнинг маънавий падари бўлған Ҳасанали ота унинг махфий дардининг асли омилини излайдир, бекнинг ўзи бўлса ўз ҳоли тўғрисида ҳеч нарса сездирмай дардин яширадир. Шундоғ қилиб хўжасига ихлослик Ҳасаналининг тажрибалик кузатишидан бекнинг махфий дарди узоққа |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling