Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган
ноанъанавий тарбиявий тадбир баёни Мақсади: Болаларга буюк аллома, шоир ва подшоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида маълумот ьериш орқали кичкинтойлар қалбида улуғ саркардага нисбатан чексиз ҳурмат ва фахрланиш ҳиссини уйғотиш. Муножот куйи янграйди. Бола: Амир Темур бобокалоним, Умар шайхдир падари борим. Тошкент хони-чин Юнусжоним, Қутлуғнигор-тадбиркор онам. Андижонда туғилдим, ўсдим, Ҳиндистонда боғлар яратдим. Мусаввирлаб бўлишди дўстим, Ватан дея қалам тебратдим. Иккита жарчи бола чиқадилар: 1-бола: Одамлару одамлар, Боғда битган бодомлар. Эшитмадим деманглар, Эшитганлар жилманглар. (66) 2-бола: Шоҳимиз Умаршайх Мирзо Фарзанд кўрдилар, отини Бобур Мирзо қўйдилар... 1-бола: Жажжи Мирзо шарафига Бугун катта сайил бўлади... Шоҳимиз Андижон халқига Зиёфат берурлар... Шошилинглар... Карнай-сурнай садолари янграйди, 4-5 бола ўйнаб ўтиб кетадилар. Сўнгра қизлар бир томон, ўғил болалар бир томон бўлиб, улар ҳам ўйнаб кириб келишади ва стулларга ўтиришади. 55 Эшик оғаси: Ҳукмдоримиз Умаршайх Мирзо келяптилар! (Ҳамма ўрнидан туриб, қўллари кўксиларида эгиладилар. Шоҳ аъёнлари билан кириб тўрга ўтиб ўтиради.) Унинг қўлига чақалоқ бердилар. Ҳамма: Шоҳим, фарзанд билан муборакбод этурмиз. Аъёнлардан бири фотиҳа қилади. Аъён: Омин! Бобур Мирзонинг умрлари узун, ризқлари мўл бўлсин! Ўзлари зўр саркардаю улуғ шоир бўлиб етишсунлар. Ҳамда ҳукмдорлик тахтига ўтирсунлар. Оллоҳу акбар! Чақалоқни шоҳнинг қўлидан оладилар. Эшик оғаси: Ҳукмдор ижозат этдилар. Ўйин-кулги бошлангиз. Ўйин. Карнай-сурнайчи 2 бола. Лапар “Дейди-ё” 4 нафар қиз бола . Бошқарувчи: Азиз болажонлар, мана ҳозир биз Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилиши танталарининг гувоҳи бўлдик. Аввалги машғулотимизда сизлар билан Бобур Мирзо ҳақида, уларнинг ҳаёт йўллари ҳақида суҳбатлашган эдик. Қани ким айтади, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ким бўлганлар? Бола: Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳ, зўр лашкарбоши, шоир ва олим бўлганлар. Бошқарувчи: Жуда тўғри. Қани ким айтади, Бобур Мирзо қаерда туғилганлар? Жавоб: Андижонда. Бошқарувчи: Жудаям тўғри, болажонлар, уларнинг оталари ким бўлган? (67) Бола: Мирзо Бобурнинг оталари Андижон подшоси Умаршайх Мирзо бўлганлар. Бошқарувчи: Тўғри, Мирзо Бобурнинг оталари Андижон подшоси бўлганлар. Қани, ким айтади, Мирзо Бобур ёшликларида қандай бола бўлганлар? Жавоб: Ақлли, зеҳни ўткир. Бошқарувчи: Тўғри, улар ўткир зеҳнли, зийрак бола бўлганлар. Улар ёшликларида нималарни яхши кўрганлар? Жавоб: Камондан ўқ отишни, шеър битишни. Бошқарувчи: Тўғри, Бобур Мирзо ёшликларида шеър ўқишни, мусиқа тинглашни яхши кўрганлар. Баракалло. Айтин-чи, нима учун Мирзо Бобурни ҳамма ҳурмат қилган? Бола: Бобур Мирзо ниҳоятда жасоратли саркарда бўлганлар. Жанг пайтларида эса доим олдинги сафда борганлар. Шунинг учун навкарлари уларни ҳурмат қилишган. 56 Бошқарувчи: Жудаям тўғри. Азиз болажонлар, сизларга Бобур Мирзонинг болалаик чоғларидан бир лавҳа кўришни таклиф этаман. Марҳамат! Видеомагнит тасмасидан куй янграйди. Супада Умаршайх Мирзо аъёнлари билан ўтирибди. Бир чеккада Бобур Мирзо ҳам ўтирибдилар. Бир кабутар учиб кириб айвон пештахтасига қўнади. Кабутар: “Қу-лу-ғулу-ғулу”. Умаршайх: Айтингларким, кабутар не дейдур? Аъён: Олий ҳазрат, кабутар қиличларни қиндин суғириб, жанг қилмоқ керак, дейдур. Бобур: Йўқ, йўқ, кабутар ундай демайдур, жонивор бизга хушхабар келтирибдур. Бобур: Бобо бизни қовун сайлига чақирибдурлар. Умаршайх: Кабутарни тутиб келтиринглар. Аъёнлардан бири кабутарни тутиб келади ва унинг оёғига боғланган хатни ўқийди: “Олий ҳазрат, қовун пишди. Келиб қўл уриб берсалар”. Умаршайх: Ўғлим, бунчалик топқирлигингизни боиси недур? Бобур: Ота, ўтган йили қовун сайли хушхабарини худди ана шу жонивор хабар қилғон эди, каминанинг кўзи кабутарнинг ўнг томонидаги қора ҳолга тушган заҳоти ани танидим ва шу сўзни тахмин этдим. Умаршайх: (Аъёнларга қараб.) Сизлар эса қилични эмас, ақл-идрокни ишга солмоғингиз лозимдур. Хабар қилинглар, барча қовун сайлига отлансин. Бошловчи: Мана, болажонлар, бу лавҳадан бизлар бобомиз Бобур Мирзонинг ўта зийрак ва ниҳоятда кузатувчан бўлганликларини билдик. Энди ҳаммамиз кабутар, қовун, ҳандалак ва бошқа нарсаларни ясаймиз. Стол устида тухум пўчоқлари, лой, қоғоз, мўйқалам, бўёқ. Машғулот жараёнида секин-аста магнит тасмасидан куй янграб туради. Бошқарувчи машғулотни якунлайди. Болалар ясаган кабутарларини меҳмонларга совға қиладилар. Лапар:”Дили дили дулои”. Ашула, ўйин: “Оқ кабутар”. Бошқарувчи: Болажонларим! Бобур Мирзо умрларининг ярмидан купрогини она юртидан узокда- Хиндистонда утказган. Хиндлар Бобур Мирзони жуда хурмат килар эдилар.ю Чунки Бобур жуда адолатли, халкпарвар шох булганлар. Бутун дунёга машхур «Тож махал»ни бобомизнинг авлодлари курганлар. Ракс: Хиндча, 2 та киз. Кушик: «Дулана» (Хинд куйи билан). Ракс: Парилар ракси. 57 Бошқарувчи: Бобурнинг ғазалларида Ватанга мухаббат уфуриб туради. Бобур Мирзо одамларнинг ҳаёти хурсандчилик, қувноқлиқ билан ўтишини орзу қилади. Сизлар худди Алишер Навоий асарлари каби Бобурнинг китобларини ҳам ўқишга муяссар бўлсасизлар. Эй севимли азиз авлодим, Боғ яратдим ҳамда бетакрор “Бобурнома” мендан ёдгор. Таълим қолур ҳинд тупроғида, Ғазалимга куйлар басталанг. Жоним чиқар қалбимда додим, Руҳим учун сокинлик тиланг. Магнит тасмасидан куй янграйди. Бу ҳинд ва ўзбек куйларидан иборат оҳанг эди. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling