Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc
(69) IV БОБ. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ИШЛАРИНИ АМАЛГА
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Халқимизнинг келажаги учун сувдай, ҳаводай зарур бўлган бундай соҳаларга биринчи ва энг катта ҳомий –давлатнинг ўзи.
(69)
IV БОБ. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ВА УНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясида тарбиявий тадбирларни такомиллаштириш зарурати алоҳида таъкидланган: сиёсий тузумнинг ўзгарганлиги, янгича иқтисодий муносабатларнинг шаклланиб бориши, тарбиявий ишни яхшилашда давр талабига жавоб берадиган янгича тамойиллар, ғоялар, иш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқитувчининг ижодкорлик фаолиятини қайтадан қурмоқ лозимдир. Тарбиявий ишларга янгича муносабат мустақиллик маънавияти тегизи асосида ҳукумат қарорларида, халқ таълими тизимидаги ислоҳотларда, олимлар ва ижодкор ўқитувчиларнинг изланишларида ўз аксини топмоқда. Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари” номли рисоласида шундай деб ёзган эди: “Халқимизнинг келажаги учун сувдай, ҳаводай зарур бўлган бундай соҳаларга биринчи ва энг катта ҳомий –давлатнинг ўзи. Маънавият жуда нозик тарбиявий соҳа. Буни ўзибўларчиликка ташлаб қўйиб бўлмайди. Мақсадимизга эришишимизда, янги жамият қуришимизда, сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, маънавият соҳасида ҳам барча ислоҳотларнинг тақдири ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ. Юртига, Ватанига мухаббат, инсонпарварлик туйғулари халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий хусусиятдир. Ана шу ноёб инсоний фазилатларни асраб-авайлаш ва янада такомиллаштириш фарзандларимиз озод ва демократик Ўзбекистоннинг муносиб ўғил- қизлари этиб тарбиялаш масаласи, маънавият юзасидаги ишларимизнинг асосий йўналишини ташкил этмоғи лозим”. (И.Каримов. «Узбекистоннинг 58 сиёсий-ижтимоий ва иктисодий истикболининг асосий тамойиллари». –Т: 1995. Узбекистон, 49-50 бб.) Мустақил Ўзбекистоннинг узлуксиз таълим тизимидаги ўқув муассасалари ёш авлодда миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришда, маънавиятни миллий меросимиз билан бойитишда, ёш ватанпарварларни тарбиялашда янгича иш услублари асосида ва ижодий ёндашмоқдалар. (70) Олим, шоир, педагогларимиз ўзларининг илмий изланишларида тарбиявий тадбирларнинг янгича йўналиш ва тамойилларини Республика ўқитувчи-тарбиячиларига тавсия этмоқдалар. С.Очилов “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” номли рисоласида тарбиявий ишларнинг янгича йўналишларини асослаб берди. “Бўлажак авлодда: ҳурфикрлилик, миллий ифтихор, миллий қадриятларга ҳурмат, эркинлик ва озодлик, инсонпарварлик, биродарлик ва ҳамкорлик, илмга меҳр-мухаббат, иймон ва эътиқод, ҳалоллик, ахлоқий поклик, маданий меросга ҳурмат, адолатпарварлик ва озодлик, байналминаллик, ижодкорлик ва ташаббускорлик, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, қонунга нисбатан итоаткорлик, мустақилликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ғояларига садоқат, мусулмон динига ҳурмат, Президент ва давлатни қадрлаш каби сифатларни тарбиялаш”. (С.Очилов “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари”. –Т: 1995. Укитувчи, 41-б.) Бу ғоялар Ўзбекистон Республикаси истиқлол тараққиётининг беш тамойили талабларига асосланиб олинган бўлиб, унинг мезонида тарбиявий ишларни ташкил қилиш маҳорати ва қоидалари ҳам ўз аксини топгандир. А.Жўраевнинг “Тарбиявий дарсларни ўтиш” рисоласида ҳам мустақиллик ғояси билан боғланган тарбиявий тадбирлардан янгича қоидаларга асосланган намуналар берилган. Ижодкор раҳбар ҳамда илғор ўқитувчи-тарбиячилар ўз фаолиятлари жараёнида тарбиявий ишларни ташкил қилишда қуйидаги маҳорат тамойилларини асос қилиб оладилар: - тарбиявий тадбирлар ўтказишдан мақсад: маънавиятни ёш авлод онгига сингдириш ва эътиқодига айлантиришдан иборат эканлиги; - тарбия жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан боғлаб, бола қалбига ва онгига таъсир кўрсатиш; - тарбиявий ишларни ўқувчилар жамоасини жипслаштирувчи омиллар билан бойитиб, тарбиянинг таълим билан узвийлигини таъминлаш; - тарбиявий жараёнда болаларни тарбияланиш даражасини аниқлаш ва ижобий томонларини ўстириш; (71) - бола шахсига хурмат ва талабчанлик; - болаларнинг ёш ва руҳий ҳолатини ҳисобга олиш. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш тамойиллари баркамол инсонни тарбиялашда кенг имконга эга бўлиб, уни қай даражада олиб бориш синф раҳбари, ўқитувчи ва тарбиячининг педагогик маҳоратига боғлиқдир. Тарбиявий ишлар самарадорлигини таъминловчи муҳим омил-педагогик маҳоратдир. 59 Тарбиявий маҳорат Оллоҳ томонидан инъом этилган, тажрибалар жараёнида шаклланувчи бир юксак фазилатдир. Ўқитувчи-тарбиячининг педагогик маҳорати кўп қиррали бўлиб, у: - болаларга меҳрибон ва ҳамкорлигида; - ўқув тарбия жараёнида адолатли бўлишида; - болаларнинг қайғу-ҳасрати, ғами ва омадсизлигига ҳамдард бўлишида; - муомала маданиятида; - чуқур билим эгаси бўлишида; - ўқитувчининг руҳий ҳолатида (самимийлик, ҳайриҳоҳлик, олижаноблик); - жамоа билан ишлашда вазиятни ижобий томонга санъаткорона йўналтиришда намоён бўлади. Кишилк жамияти тараққиётида ҳар бир ҳунар, у ёки бу ижтимоий сиёсий масалаларни ҳал қилишда инсондан маҳорат талаб этишини ҳалқ ижодиётида, ёзма ёдгорликларда, афсона, достон, эртак, қисса, ҳикоят, ривоятларда ҳамда ҳурфикрли, доно, маърифатпарвар мутафаккирларимизнинг асарларида турлича талқин этилган. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling