Фарзандга муносиб от қўйишнинг каромати борми?
Ота-боболаримиздан қолган удум ҳар бир инсоннинг ўзига хос исмига эга
бўлишдир. Ибн Сино айтган «Болага шундай от қўйгинки, у катта бўлганида ўз
отидан уялмасин», иборасига амал қилмоқ маъқул.
Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси IX сессиясида сўзлаган нутқида: «Ота-онанинг фарзанд олдидаги
бурчи унга яхши ном (7) қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб, саводини
чиқариш, илмли, касб-ҳунарли қилиш, бошини икки, уй-жойли қилишдир», деб
таъкидлаган. («Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори».
«Баркамол авлод орзуси». «Ўзбекистон». Т., 1999 й, 9-бет).
Дарҳақиқат, оилада туғилган болага от қўйиш ҳам катталар ва ота-
оналарнинг орзусидир. Улар ўз фарзандларига бир қанча исмларни қўйишни
ихтиёт этмоқчи бўладилар. Шунда ёш ота-она оила кексаларининг раъйиларига
қарашлари лозим. Биринчи фарзандга исмни оила кексалари қўйиши, иккинчи
ва ундан кейингиларига оила даврасида бува-буви, ота-она, ака ва опалар
муҳокамаси билан қўйиш оила аъзоларига қувонч бағишлайди. Чақалоқ ўз
отини чақирганда маълум тартибда унга кўникма ҳосил қилади. Болага
қўйилган исмни тўлиқ айтиш зарур. Аста-секин бола ёши улғайган сари ота-она
унга исмининг маъноси улуғлигини, бу исмларни дунёда тараннум этиб ном
қолдирган улуғлар-Муҳаммад, Алишер, Темур, Бобур, Улуғбек, Вали ва
бошқаларнинг кимлигини, жамиятда тутган ўрни, исмлари, уларнинг амали,
ишларига муносиб бўлиши ҳақида тушунтириб бориши мақсадга мувофиқдир.
Болангиз (ёшига мувофиқ) ўз исмидан хурсандми? Унинг маъносини
биладими?
Аниқлаб,
муносабат
билдириш
лозим.
Нуридийдангизни
тарбиялашда адашмаслик учун О.Тўраеванинг «Бола азиз, одоби ундан азиз»,
«Одобнома» (Тошкент, «Ўқитувчи» нашриёти, 1986 й) китобларини ўқиб,
таҳлил қилиб чиқишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |