Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

 
 
I БОБ. ОИЛАДА БОЛАГА БЕРИЛАДИГАН МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ 
ТАРБИЯ 
Оилада 
муаммоси 
кишилк 
жамиятининг 
ҳаммас 
босқичларида 
умумдавлат аҳамиятига эга бўлган. Абу Райҳон Беруний башорат этганидек: 
«...Болаларнинг юз чиройлилигига она қорнидаёқ замин тайёрланади. Бундан 
кейин у чиройлиликни ўзгартирадиган куч йўқ» («Минерология» асар). 
Фақатгина ота-она тарбия орқали боланинг одоб-ахлоқини янада нафосатли 
қилиш мумкин. 
Ота-она фарзанд туғилишидан олдин ёмон ҳаракатлардан тийилиши, аёл 
учун ёқимли шарт-шароит яратилиши лозим. Шундагина албатта соғлом 
фарзанд туғилади. Соғлом туғилган фарзанд ота-онанинг бахти, жамият 
кўркидир. 
Халқимизнинг асрий орзуси ёшлар қалбига «Нима яхшию, нима ёмон» 
эканлигини муҳрлашдир. Халқимиз «яхшилик»нинг «ёвузлик», «ёмонликдан» 
ғолиб келишини ўзига яратган оғзаки ижодиёти-эртак, ривоят, ҳикмат, урф-
одат, маросим ва ёзма ёдгорликларда мерос қилиб қолдирган. Бу ғоялар 
мутафаккир, маърифтпарвар педагог ва олимлар ижодиётида янада сайқал 
топган. 
Мустақиллик шарофати туфайли ота-боболаримиз меросини ўрганишга 
кенг имконият яратилган бир шароитда И.Каримовнинг: «Мустақил, озод 
Ўзбекистоннинг келажаги, истиқболи ёшлар қўлида, равнақи теран 
билимли, юксак маданиятли авлодларимиз қўлида», деган чақириғига амал 
қилиш дастлаб оила ота-онанинг Ватан олдидаги бурчи эканлигини таъкидлаш 
лозим. 
Инсоннинг умри узлуксиз, босқичма-босқич ривожланиш хусусиятига 
эга. Лекин ҳаётнинг мазмунли бўлишида бериладиган таълим-тарбиянинг 
дастлабки пойдевори оилада-ота-она томонидан яратилади. Хўш, бола қандай 
одоб-ахлоққа доир билимни оилада олиши керак, бу билимларнинг салмоғи 
нима билан ўлчанади? Уларни: (5) 
- яхши хул-атворни ўргатиш ва тарбиялашда; 
- авлод ва қариндошлар ҳақида меҳр уйғотувчи икки оғиз ширин сўзда; 
- меҳнат-инсон кўрки эканлигида; 
- ҳалқ ўйинларида; 
- боболар ўгитларида кўриш ва илғаш мумкин. 



Ота-она фарзандларини билимли, маълум касб-ҳунар эгаси, комил инсон 
бўлиб етишишини орзу қилади. 
«Фарзандингиз жамоат тарбияси даражасидаги етарли билимга эгами? У 
нималарни билади? Нималарни ўргатиш керак?» деган ваолга жавобни фарзанд 
қиёфаси, ички дунёси, хатти-ҳаракатларидан қидирмоқ лозимдир. 
Бу хусусиятларни ҳакллантириш учун ота-оналар қуйидагиларга аҳамият 
беришлари лозим: 
1. Ота-онанинг оилавий ҳаётда кўрган-билганларига суянган ҳолда 
болани тарбиялаш (оилавий анъана, урф-одат, расм-русумлар, бува-
бувиларнинг панд-насиҳатларига амал қилиш). 
2. Педагогик адабиётларни ўрганиш ва уларга амал қилиш. 
3. Кундалик ҳаётда учрайдиган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириш 
(фарзандингизни телевизор орқали кўрган кино, ахборот ва эшиттиришга 
ўргатиш муҳимдир).
Оилада фарзандларни баркамол қилиб тарбиялаш учун ҳамма ота-оналар 
ҳам педагогик билим ва маҳоратга тўлиқ эга деёлмамиз. Шу сабабли мактаб 
маъмурияти маънавий ва маърифий тарбия ишлари раҳбарлари томонидан ёш 
ота-оналар учун қисқа курс, семинар, баҳслар уюштиришлари ва илғор оилавий 
тажрибаларни оммалаштиришлари лозим. Шу сабабдан ёш ота-оналар учун 
фарзанд тарбиялаш, унинг одоб-аҳлоқи ва маънавий юксалигига доир қуйидаги 
йўналишларни белгиладик. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling