Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Оила билан мактаб ҳамкорлигининг мазмуни


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Оила билан мактаб ҳамкорлигининг мазмуни 
 ва шакллари 
Оила билан мактаб ҳамкорлиги баркамол инсон тарбиясидаги муҳим 
омиллардан биридир. Мактабдаги ўқув-тарбия ишларининг юқори савияда 
бўлиши, ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражаси ота-оналарга боғлиқдир. 
Мактаб оила билан икки шаклда ҳамкорликни амалга оширади: 
1. Ота-оналар жамоаси орқали. 
2. Ота-оналарбилан якка-якка ишлаш орқали. 
Мактаб билан оила ҳамкорлигидаги муваффақият кўп жиҳатдан: (80) 
Ўқувчининг ота-оналар билан алоқасида ўзаро бир-бирини тушунган, 
юксак ахлоқий муносабатида, педагогик ёндашуви, 
хушмуомалалиги, 
ширинсўзлиги ҳамда ота-оналарга бир хил муомала ва тўғри талабида ўз 
аксини топади. 
Ота-оналарга бериладиган маслаҳат ниҳоятда асосли, пухта ўйланган 
бўлиши лозим. Тутуруқсиз суҳбат ва маслаҳатлар мактаб ва ўқитувчига ота-
оналар эътиборининг пасайиб боришига олиб келади. 
Ота-онанинг мактаб ва ўқитувчига нисбатан ижобий муносабати 
фарзандига кўрсатаётган ғамхўрлик, ақлий-ахлоқий юксакликдан келиб чиқади. 
Ота-оналар билан якка-якка ишлаш турли шарт-шароитлардан келиб 
чиқади. 
Ота-оналар билан яккама-якка ишлаш бола тарбиясидаги айрим 
қийинчиликларнинг содир бўлмаслиги, оилавий муаммолар, ўқувчиларнинг 
ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлаш мақсадида олиб борилади. 
Якка суҳбатлар қуйидаги шароитда ташкил этилиши мумкин. 
Ўқувчининг характер хусусияти, оиладаги ўрни, мавқеи, руҳий ҳолатини 
ўрганишда одоб ва ахлоққа доир суҳбат. Ота-она шу борада қандай 
тадбирларни амалга оширмоқдалар (шарқона урф-одат, расм-русумлар, янги 
чиққан адабиётлар, кўрган театр ва кинолар таҳлили кабилар). 
Тарбияси мураккаблашган ўқувчиларнинг ота-оналарига маслаҳат бериш. 
Ўқитувчининг яккама-якка суҳбати пухта, асосли ва мантиқан бой бўлса, ота-


66 
онанинг унга ишончини оширади. Натижада, эркин сўзлашув, маслаҳат, ўзаро 
ёрдам каби ҳамкорлик ҳолати вужудга келади. 
Ўқитувчи ота-она ва ўқувчилар билан яккама-якка фаолиятни йўлга 
қўйиш учун ота-оналар шахсини, оилавий аҳволини билиш керак. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling