Калимаи тоййиба
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу Муҳаммадур рос`улулл`оҳ.
Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!
Калимаи шаҳодат
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рос`улуҳ.
Иқрорлик сўзи: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман.
Калимаи тавҳид
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳй`и ва йум`ит(у) ва ҳува ҳаййул л`а йам`ут(у), бийадиҳил хойр(у) ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир.
Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ан`а аълам. Ва астағфирука лима л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
Калимаи истиғфор
Астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳа таъ`ал`а мин кулли замбин азнабтуҳ`у ъамдан ав хотоан сиррон ва ъал`анийаҳ. Ва ат`убу илайҳи миназ замбиллаз`и аъламу ва миназ-замбиллаз`и л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан.
Do'stlaringiz bilan baham: |