Оғизни яхшилаб чайиш.
Бурунни ачишгунча яхшилаб чайиш.
Баданнинг ҳамма жойини қолдирмасдан ювиш.
Таяммумнинг фарзлари
Ният.
Пок тупроқни қасд қилиш.
Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга суриш.
Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.
Намознинг фарзлари ўн иккитадир.
Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси намоз ичида.
Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади.
Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши, жунуб бўлганнинг ғусл қилиши.
Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой тоза бўлиши.
Аврат ёпиқ бўлиши.
Қиблага қараб туриш.
Ўз вақтида ўқиш.
Ўқийдиган намозига ният қилиш.
Ифтитоҳ такбири.
Қиём.
Қироат.
Руку.
Сажда.
Қаъда (сўнгги ўтириш).
Қуйидагилар ҳам фарздир:
Илм олиш.
Амри маъруф, наҳйи мункар.
Ҳалол меҳнат қилиш.
Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎН ТЎРТ СИФАТИ БОР
Олтитаси сифати зотийа. Саккизтаси сифати субутийадир. Сифати зотийалари
Вужуд (Борлиги).
Қадим (Бошланғичи йўқдир).
Бақо (Охири йўқ).
Ваҳдоният (Бирдир).
Мухолафатун лил-ҳаводис (махлуқотнинг ҳеч бирига ўхшамайди).
Қиём бинафсиҳи (макондан муназзаҳдир).
Ҳаёт (Тирик).
Илм (Билувчи).
Самеъ (Эшитувчи).
Басар (Кўрувчи).
Ирода (Хоҳлаганини қилади).
Қудрат (Кучи ҳамма нарсага етади).
Калом (Сўзлайди).
Таквин (Бутун махлуқотни яратувчидир).
Do'stlaringiz bilan baham: |