Мен ҳам намоз ўқийман
www.ziyouz.com кутубхонаси
22
Субҳ`аналл`оҳ вал ҳамду лилл`аҳ ва л`а ил`аҳа иллалл`оҳу валлоҳу акбар. Л`а ҳавла ва
л`а қуввата илл`а билл`аҳил ъалиййил ъаз`им. М`а ш``аалл`оҳу к`ана ва м`а лам йаша’лам
йакун.
Улуғлаш сўзи:
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга
сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан
ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.
ИЙМОНИ МУЖМАЛ
`Аманту билл`аҳи кам`а ҳува би асм`аъиҳ`и ва сифатиҳ`и ва қобилту жамийъа аҳк`амиҳи
ва арк`аниҳи.
Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.
ИЙМОНИ МУФАССАЛ
`Аманту билл`аҳи ва мал`аикатиҳ`и ва кутубиҳ`и ва русулиҳ`и вал йавмил `ахири вал
қодари хойриҳ`и ва шарриҳ`и миналл`оҳи таъ`ал`а вал баъси баъдал мавт.
Мўминликнинг батафсил ифодаси:
Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига,
расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва
ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.
ҚИРҚ ФАРЗ
Ислом беш фарзни ўз ичига олади:
1. Имон.
2. Намоз.
3. Рўза.
4. Закот.
5. Ҳаж.
Имон еттита фарздан иборат:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш.
Do'stlaringiz bilan baham: