Мен ҳам намоз ўқийман
www.ziyouz.com кутубхонаси
36
сизни ҳам афу этсин) ёхуд «Яҳд`ина ва йаҳд`ийкумулл`оҳ» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам
ҳидоятга бошласин) дейди.
Ҳилол (янги ой) кўринганида...
Талҳа ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинишича, Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) янги
ойни кўрганларида бундай дуони ўқиганлар: Алл`оҳумма аҳиллаҳу ъалайн`а
бил-йумни вал-
ийм`ани вас-сал`амати вал-исл`ам, робб`ий ва роббукалл`оҳ.
Аллоҳим, бу ойни бизга қутлуғ ва баракотли бир ой айла. Имон, саломат ва Ислом-ла лиқ
тўлиб безанган кечаларда чиқсин. Эй ҳилол! Сенинг ҳам, менинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир
(Термизий. «Даъват», 3677-ҳадис).
Уловга минилаётганда ўқиладиган дуо
«Оятал курси» ўқилгач, «Субҳ`аналлаз`ий саххоро лан`а ҳ`аз`а ва м`а кунн`а лаҳ`у
муқрин`ийн. Ва инн`а ил`а роббин`а ламун-қолиб`ун. Бисмилл`аҳи мажр`оҳа ва мурс`оҳа.
Инна роббий ла Ғоф`урур-Роҳ`ийм» дейилади.
Давомида қуйидагича дуо айтилса ҳам бўлади: Аллоҳим, Сенинг номинг билан йўлга
чиқмоқдаман. Менга соғлиқ ва ҳалол касб насиб этганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Йўл
давомида мени ва уловимга минган йўловчиларни бало-қазолардан, ҳар турлик хавфу
хатарлардан Ўзинг асра, ёрдамингни дариғ
тутма биздан, ё Раббий. Биз қанчалар гуноҳкор
бўлмайлик, Сен бизни мағфират эт. Манзилимизга эсон-омон етиб боришни насиб айла.
Фарзандларимизни етим қолдирма, Парвардигоро. Қайтишимизда оиламизни ғам-андуҳсиз
кўрмоқни лутф айла. Сен ҳамма нарсага қодир Зотсан, Аллоҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: