Дарс тайёрлашда ёки имтиҳонга киришда ўқиладиган дуо
(Таҳоратли ҳолда дарс тайёрлаган яхши. Дуолар «`Бисмиллоҳ...»дан сўнг ўқилади.)
Робби зидн`и ъилман ва фаҳман вал-ҳиқн`и бис-с`олиҳ`ин. Роббишроҳ л`и содри ва йассир
л`и амр`и ваҳлул ъуқдатан мин лис`ани йафқоҳ`у қовли й`а Ҳ`афиз, й`а Роқ`иб, й`а Н`асир,
й`а Алл`оҳ. Робби йассир ва л`а туъассир. Робби таммим бил-хойри.
Раббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўш.
Раббим! Кўксимни оч, ишимни осон айла ва тилимнинг тугунини ечгин, сўзимни
тушунсинлар. Ў Ҳофиз, ё Роқиб, ё Носир, ё Аллоҳ.
Раббим! Осон қилгин, қийин қилма. Раббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.
(Имтиҳонга киришдан олдин уч, беш ёки етти марта `Оятал курси” ўқилади.)
Сафар дуоси
Алл`оҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасомту. Алл`оҳумма акфин`и м`а аҳамман`и ва
м`а л`а аҳтамту лаҳ`у.
Алл`оҳумма заввиднит-тақв`а, вағфирл`и занб`и ва важжиҳн`и лил-хойри айна м`а
таважжаҳту.
Аллоҳим, Сен томон интилдим. Сенга юкиндим. Аллоҳим, мени андишалантирган ёхуд
андишалантирмаган хусусларда Сен менга кифоя қил. Тақвони менга озуқа қил, Аллоҳим!
Гуноҳимни кечир ва қаерга бормайин, мени доимо яхшиликка бошла, ё Раббий.
(Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳар гал йўлга чиққанда ушбу дуони ўқир
эдилар.) («Ал-азкор», 195-бет).
Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Субҳ`аналлаз`ий саххора лан`а ҳ`аз`а ва м`а кунна
лаҳ`у муқрин`ийн. Ва инн`а ил`а Роббин`а ла мунқолиб`ун.
«Бу уловларни бизнинг хизматимизга берган Аллоҳ буюкдир. У барча айбу нуқсонлардан
муназзаҳдир. Йўқса, бизнинг буларга кучимиз етмас эди» ояти ўқилади ва уч марта
«Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу акбар» дегач:
Субҳ`анака инн`и золамту нафс`и фағфирл`и, иннаҳ`у л`а йағфируз-зун`уба илл`а Анта.
Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман, мен ўз нафсимга зулм қилдим. Аллоҳим!
Мени кечир. Чунки Сендан бошқа кечиргувчи йўқ
(«Аз-азкор», 145-бет).
Do'stlaringiz bilan baham: |