Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима
www.ziyouz.com
kutubxonasi
18
Журъату ифтиро деб Оллоҳу таъолонинг азобидан ва аччиғидан
эмин бўлмоққа дерлар. Бу феъл қўп мазмум ямон сифатдур. Яъни
Оллоҳу таъолога ифтиро қилмоқ деганимиз Оллоҳу таъоло ҳаққинда
ҳеч тафаккурсиз кўнгулға келган сўзни айтмак ва хато сўзларни
сўзламакка ботирчилик қилмоқдур. Мундоқ қилмоқ ҳаромдур ва
мазмум сифатдур. Оллоҳу таъолоға ифтиро қилмоқ ва мўъминларга
ифтиро қилмоқ ҳаромдур. Аммо Оллоҳу таъолоға ифтиро қилмоқ
пайғамбарларга ифтиро қилмоқ, ўзга одамларга ифтиро қилмоқ каби
эмасдур. Пайғамбаримиз салла-л-лоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:—
Ҳар бир киши манга ифтиро қилса ўзиға дўзахдан ўрун ҳозирласун.
Масалан, Оллоҳу таъоло ҳаром этган нарсаларни ҳалол деса, ёки
ҳалол этган нарсаларни ҳаром деса бу ифтиродур. Ёки бир сўзни
аслин билмайтуруб пайғамбаримиз айттилар деб бир ҳадис
ривоят
қилса, бу пайғамбарга ифтиродур.
Do'stlaringiz bilan baham: