83. ТАҲОРАТ— ПОКЛИК
Комил одам бўлур учун аввалдан илм лозимдур.
Мундан кейин
одоб ҳам поклик анинг биродарларидур. Одоб ила поклик бўлмаганда
илмдан фойда бўлмас. Пок бўлмоққа бизнинг шариатимиз жуда катта
эътибор бермишдир. Динимизда поклик биринчи шартлардандир.
Бир киши ёки бир бола ифлос бўлса ҳар кимни андин эҳтироз
қилур. Ҳар кимнинг ёнига борса анинг кўнгли озорлар. Улар қотқон
кийимлар
кийиб юриб, тирноқлари ўсган бўлур. Ҳар
кишининг
тирноқ остларинда қора кирлар бўлса ва қулоқ ичларинда чангу
туфроқ бўлуб енглари ёғ бўлса ва этиклари ифлос бўлса, таъом еганда
оғзин ювмаган бўлиб, анинг оғзиндин нохуш ис келиб турса, сиз ани
севар эдингизми? Албатта суймассиз, чунки мундоғ бўлиш ниҳоятда
ямону нажасликдур.
Бас, эй азиз болалар! Шундай ямон ҳолда
юрушдан жуда
сақланингиз. Агар ифлослиқға ўргансангиз
бир умр ифлосликдан
айрила олмассиз. Пок бўлув бойлик бирла деб ўйламангиз,
чунки
поклик демакдан мақсад ҳар вақт янги кийимлар кийиш эмас, балки,
бор
кийимларни кирсиз, озода тутуб юрмак демакдир. Поклик ёлғиз
кийимнигина озода тутмоқлик бирла деб ўйламангиз.
Балки бету
қўлларингизни ва жумлайи аъзоларингизни покиза тутмоқдир. Ҳар
жумъа ғусл қилмоқ ҳам муҳим шартлардандир.