Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима
www.ziyouz.com
kutubxonasi
23
66. НИФОҚ ҚАВМИ БАЁНИДА
Нифоқ қавми деб мунофиқлик қилмоқ ва бировга риъоя қилиб
унинг ялғон сўзига ишонғон бўлуб турмоқға дерлар. Ва
бир кишига
ўзини яқин олиб ва унга муҳаббат изҳор қилмоқ учун ялғон сўз
айтганда <<бале>> деб турмоқ нифоқ қавмидур. Бу иш ашадди
ҳаромдур.
67. АЛ-ҲАВЗ ФИ-Л-БОТИЛ БАЁНИДА
Ал-ҳавз фи-л-ботил деб гуноҳи маъсият ишлариға ғарқ бўлмоқ ва
ямон ишларни ҳикоят қилмоққа дерлар.
Яъни зино мажлисинда ва
хамр мажлисинда бўлган ишларни ва ҳодисаларни сўйламак. Фалон
кун фоҳиша ила бўлдим ва фалон мартаба
фалон этдим ва фалон
қадар хамр ичдим деб беҳуда лафзлар билав ҳикоят қилиб сўйламак
ҳаром ишдур ва мазмум феълдур, чунки ўзининг гуноҳин ва
маъсиятин изҳор қилмоқдур. Албатта изҳори
маъсият иккинчи бир
маъсиятдур. Мундоқ қабоҳат феъллардан қочиш лозимдур.
Do'stlaringiz bilan baham: