Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
3
— Мен атомлар сонини кўрсатган эдим, — деди қиз ва мени гапиришга ҳам қўймасдан 
бошини тез-тез силкитиб кулди. 
— Ҳа, ҳа, тушундим, тушундим!.. 
Сўнгра дафтарини олдига тортиб формулани қайта ёзди-да, аллақандай порлаб турган 
миннатдор кўзлари билан менга бир қараб қўйди. 
— Раҳмат сизга! — деди у ва секин кулди: — чарчаса шунақа бўлар экан... 
Ёшликда муҳаббат нималигини ҳали яхши англаб етмаган, лекин кўнгил севгини қўмсай 
бошлаган бир даврда шунақа пайтлар бўлар эканки, бундай чоғларда чиройлигина эмас
истараси иссиқ қиз бўлса ҳам бир жилмайиб боқишидан, бир оғиз илиқ сўзиданоқ маст бўлиб 
қолар экан киши. 
Мен ҳам у маҳалда шундай даврни бошимдан кечираётганим учун бўлса керак, юлдузи 
иссиқ бу қизнинг ширин муомаласи жуда эритиб юборди. 
Чиндан ҳам маст эдим. Қулоқларим тагида гўё унинг майин овози қайта-қайта такрорланар, 
«Раҳмат сизга» деган сўзлари руҳимни эркаларди. 
Консультация тамом бўлди. Аудиториядаги қиз-йигитлар шов-шув билан эшикка томон 
ёпирилди. Мен дафтар-китобларимни йиғиштирдим-у, нимагадир чиқиб кетолмасдан тўхтадим. 
Мен қизни кутардим. Лекин фақат шунинг учун тўхтаб қолганимни ҳали ўзим ҳам сезмас эдим. 
Шу маҳал тўсатдан биз томон жилмайиб келаётган силлиқ сочли ёш домлани кўриб қолдим. 
Даставвал мен унинг нимага илжаяётганини фаҳмлай олмасдан ҳайрон бўлдим, лекин кўзим 
қизга тушди-ю, дарҳол тушундим: домла қизга қараб жилмайиб келар, қиз эса нима учундир
гоҳ дафтар-китобларини тахлар, гоҳ яна столга ташлар, қулоқлари ловиллаб ёнар, 
ҳаяжонланаётгани чеҳрасида акс этиб турарди. 
Хаёлимга: «Нега бундай ҳаяжонланади?» деган фикр келди, ўзимни болалар орасига уриб, 
ташқарига чиқаётганларга қўшилиб кетдим, лекин эшикка яқинлашгач, беихтиёр тўхтадим. Ўз 
ихтиёримдан кучлироқ бир нарса мени тўхташга мажбур этди. Шу пайт домланинг «Салом, 
Муқаддасхон!» деган мулойим овозини, сўнгра қизнинг секингина: «Салом!» деб жавоб 
берганини эшитиб, бурилиб қарадим. Улар бояги жойда ёнма-ён туришарди. Қиз кўзларини 
ерга тикиб, столда ётган дафтарларини дам очиб, дам ёпар, йигит эса унинг юзига, уялганидан 
бўлса керак, сал чимирилган майин қошларига термилиб қолган эди. Унинг қизга бундай 
тикилиб туриши негадир ғашимни келтирарди. Лекин нега? 
— Бугун кечикдингиз? — деди домла кулимсираб. Қиз индамади, фақат бошини силкитиб 
тасдиқлаб қўя қолди. 
— Ҳамма саволларга тушундингизми? 
— Ҳа, — деди Муқаддас. 
— Агар тушунмаган саволларингиз бўлса... 
— Йўқ, ҳаммасига тушундим! — деди қиз ва бирдан дафтар-китобларини тез йиғиштириб, 
домланинг ёнидан ўтди-да, эшикка қараб юрди. 
Мен унга йўл бериш учун тисарилаётиб кўзим яна домлага тушди. У бошини сал эгиб
Муқаддасга ер тагидан тикилиб қолган, қизнинг жавоби уни саросимага тушириб қўйгани 
кўриниб турарди. 
Йўлакка чиққанимда, Муқаддас унинг охирига етиб зинапоядан пастга туша бошлаган эди. 
Мен жадалладим ва йўлакда у ёқдан бу ёққа юрган қиз-йигитларни туртиб-суртиб, Муқаддас 
билан кетма-кет кўчага чиқдим. Муқаддас ўнг қўлга бурилган ва эндигина беш-олти қадам 
юрган эди. Мен ҳам у бурилган томонга бурилдим. Яна худди боягидек ўз ихтиёримдан устун 
бўлган бир куч мени унинг кетидан юришга мажбур қилди. Лекин унга яқинлашишга журъат 
этолмас эдим. Мен унинг ўримлари ечилиб, кўйлагининг этагини қоплаб олган ва гоҳ ўнгга, гоҳ 
чапга тўлғанаётган қўнғир сочларидан кўзларимни узолмасдан борарканман, Муқаддаснинг 
тўсатдан ўгирилиб қарашидан ҳадиксирардим, назаримда ўгирилиб қараса, менинг нима учун 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling