Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Д) Маҳсулот етказиб берувчилар. 
1. Ишлаб чиқаришни таъминлаш қай даражада? 
2. Маҳсулот сотиш ва етказиб бериш орасидаги боғланиш қанақа? 
Е) Маркетинг ва ёрдамчи ташкилотлар. 
1. Транспорт хизматидан фойдаланиш истиқболи қанақа? 
2. Омборхоналардан фойдаланиш имкониятлари қанақа? 
3. Маблағлар билан таъминлаш даражаси қандай? 
4. Реклама агентлигининг хизмати самарадорлими? 
2-бўлим. Маркетинг стратегияси тафтиши. 
А) Корхона фаолияти дастури. 
1. Корхона 
фаолияти 
дастури 
бозор 
иқтисодиёти 
шароити 
мослаштирилганми? 
2. Дастур тўғри тузилганми? 
Б) Маркетингнинг мақсади ва вазифалари. 
1. Корхона маркетингининг мақсади ва вазифалари қанақа ва улар корхона 
келажагига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? 
2. Маркетинг вазифалари рақобатбардошлигига чидамлилиги қанақа? 
В) Стратегия. 
1. Маркетингга қўйилган вазифаларни бажаришда маркетинг стратегиясини 
бош негизи қанақа? Бу асосланганми? 
2. Маркетинг вазифаларини амалга ошириш учун етарли маблағлар 
ажратилганми? 
3. Маркетинг ресурслари бозор сегментларига маҳсулотларни сотиш 
майдонига тўғри тақсимланганми? 
4. Маркетинг ресурслари рекламага, маҳсулот сифатига, сервисга ва савдо 
аппаратига тўғри тақсимланганми? 
3-бўлим. Маркетинг хизмати ташкилотларини тафтиш қилиш.


344
А) Шаклий таркиби.
1. Мижозларнинг талаб истакларини корхона раҳбарлари фирма фаолияти 
доирасида бошқариш ҳуқуқи ва маҳсулотларига эгами? 
2. Маркетинг фаолияти товарларни охирги истеъмолчига етказиш нуқтаи 
назаридан унинг таркибий қисми (оптималми) бир меъёрдами? 
Б) Функционал самарадорлик. 
1. Маркетинг ва маҳсулотларни сотиш хизмати орасида кундалик алоқа ва 
муносабатлар яхши йўлга қўйилганми? 
2. Тизим товарларини бошқариш асосида самарали ишлаб турибдими? 
Товарларни бошқариш уларни нафақат сотиш, балки улардан фойда олишни 
режалаштириш ҳолатидами? 
3. Маркетинг хизмати қўшимча ўқитишга, малакасини оширишга, назорат 
қилишга, қўшимча баҳо беришига муҳтож мутахассислар борми? 
В) Ўзаро муносабатларнинг самарадорлиги. 
1. Ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот, олди-сотди ёки молия жабҳалари ўзаро 
муносабатларида мувофиқлаштиришда алоҳида эътибор талаб этадиган 
муаммолар борми? 
4-бўлим. Маркетинг тизимини тафтиш қилиш. 
А) Маркетинг ахборотлар тизими. 
1. Маркетинг ахборотларини йиғиш тизими бозордаги муҳим ва аниқ 
маълумотларни йиғишга етарлими? 
2. Фирма ходимлари маркетинг изланишларидан етарли фойдаланиладими? 
Б) Маркетингни ривожлантириш тизими. 
1. Маркетингни ривожлантириш тизими етарли ўйлаб чиқилганми ва самара 
берадими? 
2. Маҳсулотларни сотишни олдиндан режалаштириш бўйича бозор 
имкониятларини ҳисобга олиш ишлари етарлими? 
3. Сотиш нормалари асосли равишда ўрнатилганми? 
В) Маркетинг назорати тизими. 
1. Йиллик режа кўрсаткичларини бажариш учун назорат тизими етарлими?
2. Бошқарув ходимлари маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини, 
маҳсулот сотиш ҳудудларини ва тақсимлаш йўлларини даврий таҳлил қилиб 
турадими?
3. Маркетинг тўхтамини муттасил ўтказиб турадими?
Г) Янги товарларни яратиш тизими. 
1. Корхона янги маҳсулотларни танлаш, кўпайтириш, жамлаш ғояси нуқтаи 
назаридан ташкил қилинганми?
2. Корхона ишлаб чиқариш имкониятларини сармоя сарфлаш, янги 
ғояларни амалга ошириш учун етарли даражада изланишлар олиб борадими? 
3. Корхона маҳсулотларини бозор шароитида янги маҳсулотлар яратилгунча 
синаб кўриш учун изланишлар олиб борадими? 
5-бўлим. Маркетинг натижасини тафтиш қилиш. 
А) Фойдалилигини таҳлил қилиш. 
1. Фирманинг турли товарлари ва бозор ҳудудларини фойда келтириши қай 
даражада? 


345
2. Корхона қандайдир фаолият сегменти билан машғул бўлиши зарурми, 
ўша сегментни кенгайтириш ёки қисқартириш керакми ва қайсидир сегментдан 
кечиш лозим? Бундай хулосалар корхонанинг узоқ ва қисқа муддатли фойда 
олишларига қандай таъсир қилади?
Б) Харажатлар самарадорлигининг таҳлили. 
1. Айрим маркетинг фаолиятлари ҳаддан ташқари ушланиб қолишлари 
билан боғлиқ эмасми? 
2. Шу ҳаракатсизликни қисқартириш учун тадбирлар белгиланганми? 
6-бўлим. Маркетинг функционал ҳолатини тафтиш қилиш. 
А) Маҳсулотлар. 
1. Аниқ маҳсулотлар ассортимент гуруҳи учун қандай вазифалар қўйилган? 
Бу вазифалар қандай даражада асосланган? Шу ассортимент қўйилган 
вазифаларга жавоб берадими? 
2. Аста-секинлик билан ишлаб чиқаришдан олиб ташланадиган маҳсулотлар 
борми? 
3. Ассортиментни тўлдириш учун янгиликлар борми? 
4. Қайсидир товарларни расмийлаштиришда ёки сифатини ўзгартиришда 
ижобий натижалар олинади? 
Б) Баҳо. 
1. Баҳо ҳосил бўлишининг услуби стратегияси, сиёсати қандай? Баҳолар 
ҳосил бўлишда таннарх параметрларидан келиб чиққан маҳсулотларга бўлган 
талаб ва рақобат ҳисобга олинган? 
2. Мижозлар фикрича корхонанинг баҳолари тўғри келадими? 
3. Корхона баҳо стиммуляциясидан самарали фойдаланиладими? 
В) Тақсимлаш. 
1. Тақсимлашнинг вазифалари, мақсад ва стратегиялари нималардан 
иборат? 
2. Таклиф этилган сервис бозорини етарли рақамлар оладими? 
3. Корхонага маҳсулотларни қайта тақсимлаш, олди-сотди агентлари ва 
шахсий сотишлар ҳақида ўйлаб кўриш керакми? 
Г) Сотишни рағбатлантириш, реклама ташвиқот қилиш. 
1. Корхона рекламаларини вазифалари нималардан иборат? Улар 
асосланганми?
2. Реклама харажатлари меъёридами? Реклама бюджети қандай ишлаб 
чиқилган?
3. Рекламанинг матнлари ва эълонлари мавзуси самара берадими? Реклама 
ҳақида жамоатчилик мижозлари қандай фикрда?
4. Реклама воситалари ўйлаб танланганми? 
5. Корхоналар маҳсулотларини сотишни рағбатлантиришдан самарали 
фойдаланадими? 
6. Фирмада яхши ўйлаб чиқилган ташвиқот дастури борми?
Д) Олди-сотди аппарати. 
1. Фирманнг олди-сотди аппарати олдида қандай вазифалар туради?
2. Корхона вазифаларини ҳал қилиш учун, олди-сотди аппаратини сони 
етарлими? 


346
3. Олди-сотди аппаратини ихтисослаштириш тўғри йўлга қўйилганми?
4. Олди-сотди аппаратида юксак маҳорат ва уддабуронлик етарлими? 
5. Эришилган натижаларни баҳолаш услуби қай даражада ўйлаб кўрилган? 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling