Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги 
 
 
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ 
 
 
Ё.Абдуллаев 
Ш.Туляганова
 
 
 
 
 
 
 
 
 
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ АСОСЛАРИ 
 
 
Ўқув қўлланма 
 
(барча бакалавриат йўналишлари учун) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2006
 


2
Кириш 
“Менежмент ва маркетинг асослари” фанининг ўқитишдан мақсад 
талабаларда 
бошқариш 
муаммоларига 
қизиқиш 
уйғотиш, 
амалий 
ташкилотчилик фаолиятига иштиёқ туғдиришдир. Чунки ҳозир бошқариш 
асосларини ўрганаётган талабалар келгусида бошқариш тизимининг 
ходимлари, кичик ва ўрта, катта жамоаларнинг раҳбарлари, корхона ҳамда 
фирмаларни иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник фаолиятининг турли 
соҳаларини бошқариш бўйича лойиҳалар, тадбирлар ишлаб чиқувчилар бўлиб 
этишадилар. Бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан тадбирлар 
ишлаб чиқиш ҳам уларнинг зиммасига тушади. 
Менежмент ва маркетинг асослари жамиятнинг иқтисодий негизи билан 
ўзаро боғлиқ ҳолда кўриб чиқиш лозим, бунда бошқаришнинг икки томони 
ҳисобга олинади: ташкилий-иқтисодий ва техник-иқтисодий. 
Менежмент ва маркетингнинг асоси унинг объектив иқтисодий, 
ижтимоий ва бошқа қонунларга таянган асл илмийлигидир. Бу қонунларни 
маълум шароитларда ўқиб ва ўрганиб, хўжалик раҳбарлари Республика халқ 
хўжалигини бошқаришнинг стратегияси ва тактикасини аниқлайди. 
Менежмент ва маркетингнинг давлат миқёсидаги энг пировард мақсади 
бқлиб, кучли демократик ҳуқуқий давлат ва барқарор бозор иқтисодиётига 
асосланган ижтимоий йўналтирилган жамият қуришдир. 
Иқтисодий ислоҳотларни олға суриш, иқтисодни умумжаҳон хўжалигига 
кириб бориши учун бошқарув муносабатлари механизмини мукаммал билиш 
керак.
Талабаларга тавсия қилинган бу фаннинг мақсади менежмент ва 
маркетинг асослари тушунчасининг асосий ғояларини етказиб бериш ва барча 
бакалавр талабаларига бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув сир-
асрорларини ўргатиш, уни таҳлил қилиш ва келиб чиққан муаммоларни тўғри 
еча билиш йўлларини ўргатишдан иборатдир. 
Мазкур фанни ўргатиш вазифаси қуйдагилар: 
-талаба бу фанни ўрганиб бозорни бошқариш ва ташкил этиш асосларини 
ўзлаштириш; 
-қарорларни қабул қилишда назарий ва амалий кўникмаларига эга бўлиш; 
-менежерларни танлаш ва тайёрлаш учун умумий билимга эга бўлиш; 
-халқаро иқтисодий муносабатларда менежментни илмий назариялари 
асосида Ўзбекистонда ташқи ва ички бозор фаолиятини бошқариш тизимини 
ўрганиш; 
-халқаро бозор иқтисодиёти муносабатларида бошқарувнинг ташкилий 
асосларини ўрганиш; 
-менежмент услублари асосида бошқарув фаолиятини тартибга солиш. 
-халқаро бозор иқтисодиёти муносабатларнинг ташкилий асосларини 
ўрганиш; 
-маркетологларни танлаш ва тайёрлаш учун умумий билимга эга 
бўлиш; 


3
-маркетинг услублари асосида бозор фаолиятини бошқариш тизимини 
ўрганиш; 
-халқаро бозор иқтисодиёти муносабатларнинг ташкилий асосларини 
ўрганиш; 
-маркетинг услублари асосида бозор фаолиятини тартибга солиш; 
-халқаро иқтисодий муносабатларда менежментни илмий назариялари 
асосида Ўзбекистонда ташқи ва ички бозор фаолиятини бошқариш 
тизимини ўрганиш. 
“Менежмент ва маркетинг асослари” фани бошқариш ва бозорни ўраниш 
тўғрисидаги билимлар мажмуасидир. У ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, 
кибернетика ва бошқа фанлар билан алоқадордир. 
“Менежмент ва маркетинг асослари” фани Тошкент Молия институти 
бакалавриат йўналишидаги барча мутахассисликларида ўқитилади. 


4

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling