Microsoft Word mvmao uzk doc


-мавзу. Бошқаришнинг мақсади ва вазифалари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1-мавзу. Бошқаришнинг мақсади ва вазифалари 
 
1.1. Бошқаришнинг мақсади ва унинг турлари 
 
Мақсад - бу муддао, мурод, яъни у ёки бу ниятга эришмоқ учун кўзда 
тутилган муштарак орзу. Айнан, шу мақсад киши фаолиятини, ўз орзуларини 
ушалишига йўналтиради. Биз дастлаб ўзимизнинг олдимизда турган 
мақсадимизни аниқлаб оламиз, сўнгра эса шу мақсадимиз: 
• бўлажак ҳаракатларимизни олдиндан аниқлаб беради; 
• фаолиятимизнинг устувор йўналишини белгилайди; 
• фаолиятимизни аниқ соҳа, ишга йўналтиради; 
• у ёки бу фаолиятимизнинг зарурлик даражасини белгилаб беради; 
• пировард натижамизнинг баҳолаш меъёрини белгилайди ва ҳ.к. 
Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқариш 
учун ўта зарур. Чунки айнан шу мақсадга биноан: 
• бошқариш функциялари; 
• бошқариш усуллари; 
• бошқаришнинг тузилмавий таркиби; 
• лавозимларни белгилаш ва кадрларни танлаш каби муҳим масалалар 
ечилади. 


5
Бошқарув мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим.
Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талаблар 
Мақсад бир маъноли 
ва аниқ бўлиши 
керак. 
• Агар сиз қаёққа боришни билмасангиз, у ҳолда 
бирор йўлни танлашга ҳам ҳожат қолмайди. 
Мақсад реал ва 
бажарилиши мум-
кин бўлиши керак. 
• Қайси томонга сузишни аниқ мақсад қилиб олмаган 
елканли қайиққа ҳеч қандай шамол ҳам ҳамроҳ бўла 
олмайди. 
Мақсад миқдоран 
ўлчовга эга бўлиши 
керак. 
• Мақсад - бу навбатдаги босқичда “жанг”, билан забт 
қилинадиган бамисоли чўққидир. Буни зинҳор 
унутмаслик даркор. Шу “жанг”да ғолиб чиқиш учун 
бажарилиши мумкин бўлган реал мақсадни ўз 
олдимизга қўйишимиз керак. Ундан ортиқча ҳам, 
кам ҳам эмас, вассалом. 
Мақсад барча 
бажарувчиларга 
тушунарли бўлмоғи 
даркор. 
• Миқдоран ўлчовга, меёрга эга бўлмаган мақ-сад - бу 
сароб. Бу талабга риоя қилмаслик режалаштирилган 
мақсаднинг олдиндан бажарилмаслигига замин 
тайёрлаш демакдир. 
Мақсад бўлимлар ва 
масъуллар бўйича 
деталлаш-тирилган 
бўлиши керак. 
• Мақсад, уни бошқариш тамойиллари, пиро-вард 
натижа барчаси тушунарли ва ёзма равишда уларга 
содда тилда етказилиши керак. 
Мақсад кўп қиррали 
бўлиши керак. 
• Мақсад ҳар бир фаолият тури, ҳар бир масъул шахс 
бўйича майда-чуйдасигача батафсил тақсимлаб 
чиқилган бўлиши лозим. Шундагина бу мақсаднинг 
ижро қилиниш даражасини аниқ назорат қилиш 
мумкин. 
• Бу - умумий, бош мақсаднинг хусусий ва якка 
мақсадларга бўлинишини, “Мақсадлар шажараси” 
(дерево целей)ни тузишни талаб қилади. 
Бошқариш мақсадлари жуда ҳам хилма-хилдир. Бу эса уларни муайян 
тархда туркумлашни тоқазо этади. 


6

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling