Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Тўртинчи гуруҳ мақсадлар - бу корхона ходимлари малакасини
ошириш соҳасидаги мақсадлар бўлиб, улар узоқ муддатли (стратегик) режа асосида мунтазам равишда амалга оширилиб борилади. Масалан, “3-5 йил ичида корхона ходимларнинг 20 фоизини малакасини ошириш”. Корхона умумий мақсадининг самарадорлиги якка, яъни ҳар бир ҳодим мақсадининг қанчалик тўғри аниқланганлиги ва нақадар самарали адо этилганлигига боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳар бир ходим олдига қўйладиган мақсадга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади. • Ходим мақсади юқори бўғиндаги бўлимлар мақсадига бўйсиниши, унга мос бўлиши керак. Образли қилиб айтганда айрим ходимларнинг мақсадлари юқори поғонадаги (хусусий, локал, умумий) мақсадлар қаноти (каскади) остида бўлиши керак (2.1-схема). 10 • 2.1-схема. Мақсадлар каскади (поғоналари). Шундагина якка мақсадлар корхона мақсадининг самарали бўлишига хизмат қилади. • ходим ўз олдига қўядиган мақсадларнинг сони 4 тадан 8 тагача бўлиши, ундан ошмаслиги керак. Агар уларнинг сони бундан ошса, у ҳолда ходим кутган натижасини ололмайди, оқибатда корхонанинг умумий мақсадига путур етказади. • якка мақсаднинг ҳам пировард натижаси ва аниқ муддати белгиланган бўлиши керак. Акс ҳолда у мавҳумликка юз тутади. • режалаштириладиган мақсад қийинчилик билан эришиладиган, шу билан бирга, амалга ошириш мумкин бўлган даражада бўлиши керак. Умуман ҳар бир киши ўз мақсадига эришишнинг энг оғир ва мураккаб йўлини танлаши керак. Ҳар доим ҳам ўз мақсадининг жуда осонлик билан ҳал бўлишига умид боғламаслиги даркор. Шундагина у ҳар қандай кутилмаган муваффақиятсизликка тайёр бўлади, дарровгина тушкунликка тушмайди. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Агар мақсад мураккаб бўлиб, унинг устига-устак бажарилиши гумон бўлса, бундай ҳол ҳам бошқаришни ижобий натижаларга эришишдан маҳрум этади. • Ҳар қандай мақсаднинг самарадорлиги эришилган натижага тўғри баҳо берилишига ва уни рағбатлантириш даражасига боғлиқ. Агар эришилган натижага адолат юзасидан баҳо бериш ва уни тегишли равишда рағбатлантириш одат тусига кирган бўлса, у ҳолда бу корхонада ўрнатилган бошқариш усули равнақ топиб бораверади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling