Microsoft Word mvmao uzk doc


“Мақсадлар шажараси” ва унинг моҳияти


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1.2. “Мақсадлар шажараси” ва унинг моҳияти 
 
“Мақсадлар шажараси” – бу мақсадлар билан уларга эришиш 
воситалари ўртасидаги алоқанинг график тасвиридир. У бўлажак воқеалар 
ўзаро алоқасининг тўла манзарасини тасаввур қилиш, конкрет вазифалар 
рўйхатини олиш ва уларнинг нисбатан муҳимлиги тўғрисидаги ахборатга эга 
бўлиши имконини беради. У ташкилий структура билан мақсадлар 
структураси ўртасида мослашувни вужудга келтириш йўли билан мақсад 
топшириқларини бевосита ижрочиларга етказишни таъминлайди.
“Мақсадлар шажараси” иерархиялар кўринишидаги бир неча 
даражалардан: 
• бош мақсад; 
• I даражали кичик (асосий) мақсадлар; 
• II даражали кичик мақсадлар ва ҳоказолардан ташкил топади. 
“Мақсадлар шажараси” нинг таҳлилий ишланмасини мамлакатимиз 
олдига қўйилган бош мақсаднинг қатор локал мақсадларга боғлиқлиги
мисолида кўришимиз мумкин. 
1991 
йилнинг 31 августида Ўзбекистон Рсепубликасининг давлат 
мустақиллиги эълон қилинди. Шундай бир шароитда республикада давлат ва
иқтисодиётни қайта қуришининг бош мақсади Президентимиз И.Каримов 
томонидан қуйидагича аниқлаб берилди:
2
Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналитирилган барқарор бозор 
иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий 
давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир. 
Бу мақсад ниҳоятда мураккаб ва кўп қирралидир. Унинг амалга
оширилиши сиёсий, иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий соҳалардаги асосий 
мақсадларга эришилишига боғлиқ. Шу сабабли бош мақсадга (БМ) 
эришишнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва қўйидаги тўрт гуруҳдаги 
биринчи даражали мақсадлар ажратилди: 
1. Ижтимоий-сиёсий соҳадаги мақсадлар; 
 2. 
Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги мақсадлар; 
 3. 
Маънавият соҳасидаги мақсадлар; 
 4. 
Халқаро муносабатлар соҳасидаги мақсадлар; 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling