Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Учинчи ҳол мақсадни аниқлашда энг мақбул усул ҳисобланади. Чунки 
бу усулда мақсадни белгилашда ҳар иккала томоннинг манфаати билан корхона 
мақсадининг муштараклиги таъминланади. Бу ишда қўшимча равишда четдан 
мутахассисни таклиф этиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. 
4 поғонада корхонанинг эришган натижасига, яъни мақсаднинг қай 
даражада бажарилганлигига – баҳо берилади. Бу миссияни корхонанинг юқори 
поғонадаги раҳбарлари бажаради. 
Ниҳоят, мақсадли ёндашув усулининг сўнгги поғонасида олдиндан қабул 
қилинган режаларга айрим тузатишлар киритиш масаласи туради. Бундай 
тузатишларга, одатда, ҳисобга олинмаган омиллар натижасида айрим мураккаб 
мақсадларнинг амалга ошмаганлиги сабаб бўлиши мумкин. 
Мақсадли бошқарув усули бу усул ўзининг бир қатор афзалликларига 
эга. Яхши ташкил этилган мақсадлар бўйича бошқарув усули: 
• Корхона бошқарув тизимини такомиллаштиришга ёрдам кўсатади; 
• Ҳар бир ходим ва умум корхонанинг юксак натижаларга эришишга имкон 
туғдиради; 
• Ҳар бир ходим режасини барча бўғинлар режалари, шунингдек, корхонанинг 
стратегик режаси билан узвий боғлиқлигини таъминлайди; 
• Раҳбарлардан аниқ ва бажарилиши мумкин бўлган мақсадларни қабул 
қилишни талаб қилади; 
• Аниқ миқдорий кўрсаткичлар ёрдамида эришилган натижага объектив баҳо 
бериш имкониятини беради; 
• Ходимлар бўйича мажбурият ва ваколатларни тақсимлаш йўли билан 
улардан тўғри ва самарали фойдаланишга ёрдам беради; 
• Эришилган натижаларга қараб ходимларнинг хизмат поғоналарига 
кўтарилишини борган сари кўпайтиради; 
• Истиқболли бўлажак раҳбарлар сафини аниқлашга имкон туғдиради; 
• Раҳбарлар билан итоат этувчилар, раҳбарлар билан раҳбарлар ўртасида 
муносабатларнинг уйғунлигини таъминлашга ва бу жараённинг яхшиланиб 
боришига ўз ҳиссасини кўшади; 
• Итоат этувчиларнинг мақсадларини белгилаб берувчи раҳбарларни оқилона 
қарор қабул қилишга ундайди, уларнинг жавобгарлигини оширади, 
интизомга чорлайди; 
• Ходим ва раҳбарларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида 
уларнинг фаолиятини мақсадга мувофиқ равишда харакатга келтирувчи 
(мотивлаштирувчи) далиллар, сабаблар, важлар мажмуини кўпайтиришга 
хизмат қилади ва ҳоказо. 


17

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling