Microsoft Word mvmao uzk doc


 Бошқариш функциялари ва уларнинг зарурияти


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1.3. Бошқариш функциялари ва уларнинг зарурияти 
Дастлаб “функция” ва “вазифа” ибораларининг луғавий маъноси 
тўғрисида икки оғиз сўз. 
“Функция” - бу лотинча сўз бўлиб бирор кимса ёки нарсанинг иш, 
фаолият доираси, вазифаси деган маъноларни билдиради.
3
 
Вазифа- бу амалга оширилиши, ҳал қилиниши лозим бўлган масала, 
эришилиши лозим бўлган, кўзда тутилган мақсад. Ёки бирор бир топшириқ, 
хизмат, юмуш, хизмат лавозими, мансаб, амал.
4
“Функция” тушунчаси “вазифа” тушунчасига нисбатан тор маънога эга. 
Зеро, функция фақат ўз фаолият доирасидаги вазифаларни ўз ичига олади. 
Масалан, маркетологнинг ишини бажариш корхона муҳандисининг 
функциясига кирмайди, чунки у шу бевосита маркетолог фаолияти доирасидаги 
юмушдир. “Вазифа” эса ўз фаолият доирасидан ташқарида ҳам бўлиши 
мумкин. Бошқариш функцияси деганда у ёки бу объектни бошқаришга оид 
аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган бир турдаги ишлар мажмуаси 
тушунилади. 
Демак, бошқарув муайян функциялар орқали амалга оширилади. 
Функцияларни аниқлаш, уларнинг моҳиятини очиш ва ўрганиш бошқарув 
жараёнини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартидир. 
Бошқарув функцияларининг мазмуни у ёки бу фаолиятни ташкил 
қилишдан келиб, чиқади. Масалан, ишлаб чиқаришни олайлик. Унинг 
дастлабки босқичида: 
• лойиҳалаш; 
конструкторлик
• режалаштириш каби ишларни бажариш билан боғлиқ функциялар 
пайдо бўлади. Кейинги функциялар ишлаб чиқаришни тайёрлаш, яъни, 
• маҳсулот тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш; 
• меҳнат нормалари, материллари сарфини белгилаш; 
• асбоб-ускуналарни тайёрлаш каби ишларни бажариш билан боғлиқ 
функциялар пайдо бўлади. 
Ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш ва уни узлуксиз давом эттириш 
учун: 
• ишлаб чиқариш воситалари, техника; 
• хом ашё; 
• энергия; 
• таранспорт каби моддий таъминот воситалари зарур. Шундан кейин: 
• кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш; 
• меҳнатни ташкил қилиш; 
• ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш каби бир қатор ташкилий 
функциялар келиб чиқади. 
3
Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. М., “Рус тили”, 1981, Т,II, 308 - бет. 
4
Ўша ерда, ТI 170 - бет. 


18
Кўриб турибмизки, бошқарув мазмуни жараён сифатида унинг 
функцияларида намоён бўлаяпти. Зеро: Функциялар фаолият турларини, 
субъектнинг бошқариш объектига аниқ таъсир қилиш йўналишларини акс 
эттиради. 
Бошқарув функцияларидан ташқарида бошқарув жараёнининг ўзи ҳам 
бўлиши мумкин эмас. Функциялар таркибини, уларнинг кўламини ва 
мазмунини аниқлаш-бошқарувчи ходимлар сонини белгилаш, бошқарув 
аппаратининг ташкилий таркибини лойиҳалаш учун муҳим асос бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling