Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1-поғонадаги мақсадлар корхонанинг стратегик режалаштиришига 
тааллуқли. Уларни корхонанинг юқори поғонасидаги менежерлар ишлаб 
чиқади. Улар улкан масалаларни аниқлашга, корхона ички қадриятлари ва 
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга жавоб беришади ҳамда ўрта бўғин 
менежерлари ишларини бошқарадилар. Уларнинг намунавий унвонлари 
Президент, бош ижрочи директор ёки вице президентдир. 
2-поғонадаги мақсадлар олий ва ўрта даражадаги менежерлар 
томонидан белгиланади. Улар унчалик узоқ муддатда бўлмаган, аниқ даврга 
мўлжалланган мақсадлардир. Одатда бу мақсадлар корхонанинг аниқ фаолият 
соҳалари миқёсида бўлади. Булар туркумига:
ишлаб чиқариш 
молиявий 
меҳнатни бошкариш 
маркетинг
рентабеллик каби соҳалардаги мақсадлар киради. 
Бу соҳалардаги мақсадлар одатда миқдорий кўрсаткичларда ўз аксини 
топади. Масалан, ўтган йилга нисбатан жорий йилда рентабеллик даражасини 
10 фоизга ошириш ёки меҳнат унумдорлигини 18 фоизга ошириш кабилар. 
 3 
поғонадаги мақсадлар – мақсадли бошқарувнинг ўзаги ҳисобланади. 
Бу ерга мақсадни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар ишлаб чиқилади, 
режалар тузилади. Бу поғонадаги менежерларнинг вазифаси – ҳар бир ходим 
олдидаги мақсадни аниқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ усул ва 
воситаларни ишлаб чиқишдан иборат. 
Бу поғонадаги мақсадларни аниқлаш анча мураккаб жараёндир. Чунки бу 
бўғинда ташкилий характерга эга булган қатор муаммоларни ечишга тўғри 
келади. Масалан, мақсадни ким ўрнатиши лозим? 
эҳтимол, ўзининг ходимлари учун тегишли мақсадни раҳбарнинг ўзи 
белгилаши ўринлидир? 
эҳтимол, ҳар бир ходим ўз мақсадини ўзи белгилагани маъқулдир? 
эҳтимол, мақсадни бошлиқ билан итоат этувчининг ҳамкорлигида 
белгилаш тўғридир? 
эҳтимол, қўшимча равишда четдан мутахассисни таклиф қилиш 
мақсадга мувофиқдир? 
Биринчи ҳолда, яъни раҳбар итоат этувчининг мақсадини белгилашни 
тўла-тўкис ўз зиммасига олса бу деган сўз бошқариш: “Мен маъқул топдимми, 
мен талаб қилдимми - шуни бажар. Вассалом” қабилида амалга оширилади. 
Табиий, бундай ёндашув корхонада ихтилофларнинг келиб чиқишига сабаб 
бўлади, чунки итоат этувчининг ҳоҳиши, фикри бу ерда инобатга олинмайди. 
Бундай ёндашув нотўғридир. Ҳамма гап шундаки, ҳеч қандай раҳбар ўз 
ходимининг салоҳиятини, қобилиятини, истеъдодини тўла-тўкис била олмайди. 
Иккинчи ҳолда, аксинча. Бунда итоат этувчининг ўзига ўз мақсадини 
аниқлашга тўла-тўкис эркинлик берилади. Бирок бу ерда ҳавфли вазиятлар 
вужудга келищи мумкин. Масалан, ходим корхонанинг умумий мақсадини тўла 
тушунмай унга зид мақсадларни ўзининг олдига вазифа килиб қўйиши мумкин. 


16
Бу нарса ходимнинг билим савиясига, ўзининг имкониятларини тўла англай 
олмаслиги натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling