Бошқариш структурасини белгиловчи омиллар
Структурани
аниқловчи белгилар
• бошқариш мақсади;
• бошқариш функциялари ва вазифалари;
• хизмат қилинадиган регионлар ва истеъмолчилар
гуруҳи;
• иш вақти режими ва интервали ва бошқ.
Структарага
таъсир
қилувчи омиллар
• ташқи муҳит;
• технология;
• корхонанинг катта-кичиклиги;
• бизнес стратегияси;
• ходимлар сони;
• қабул қилинадиган қарорлар тизими;
• шаклланган структура ва бошқ.
Структарани
оптималлаштирувчи
белгилар
• юқори малакали ходимларга эга бўлган, унча катта
бўлмаган бўлимлар ва бўғинлар;
• кўп бўлмаган бошқарув бўғинлари;
• ўзгаришларга
нисбатан
сезгирлик
ва
ҳозиржавоблик;
• юқори даражадаги унумдорлик;
• паст даражадаги харажатлар;
• иш
графигининг
бевосита
истеъмочиларга
мослашганлиги ва бошқа.
Кўриб турибмизки, бошқариш мақсади, функциялари ва вазифалари
бошқариш структурасини аниқловчи энг дастлабки белгилардан
ҳисобланади.
Шу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, кўпгина ҳолларда янги корхона ёки
муассасаларни тузиш пайтида аввал бошқариш босқичлари ва бўғинларининг
таркиби, бошқариш аппарати штатлари белгиланади, сўнгра улар ўртасида
функциялар тақсимланади.
Ҳолбуки, бу жараён аксинча бўлиши керак, яъни дастлаб мақсадга
биноан функциялар сони аниқланиши, шундан сўнг бошқариш структурасини
ташкил этишга киришиш керак. Масалан, агар функция миқёси унча катта
бўлмаса, у ҳолда мазкур корхонада бирон - бир бўлинмани ташкил қилишга ёки
қўшимча лавозимни киритишга ҳожат бўлмайди.
Бошқаришнинг ташкилий структураси бошқариш олдида турган
вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам берадиган қилиб тузилиши
керак. Шу нуқтаи назардан бу структура қуйидаги талабларга жавоб бериши
лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |