Microsoft Word mvmao uzk doc


 Бошқариш структурасининг моҳияти, аниқловчи


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 
2.1. Бошқариш структурасининг моҳияти, аниқловчи
белгилари ва турлари 
“Структура” лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро 
боғлиқ равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.
Бошқариш структураси деганда бошқарув мақсадларини амалга 
оширувчи ва функцияларини бажарувчи бир-бири билан боғланган турли 
бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуаси тушунилади. 
Бошқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал қилиш учун муайян органлар 
тузилади. Бошқариш органлари тизими, қўйи органларининг юқори 
органларига бўйсиниш ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси 
тушунчасини ташкил қилади. Бундай структура одатда “бошқарув аппарати 
структураси” деб юритилади. У бирон-бир бошқарув органининг 
(вазирликнинг бошқарув аппарати, корхонанинг бошқарув аппарати ва ҳ.к) 
бўлимлари таркибини билдиради. 
Бошқариш структураси ишлаб чиқариш структураси билан ҳам 
ифодаланади. Бунда бошқаришни ташкл этишнинг дастлабки ва белгиловчи 
омили ишлаб чиқариш жараёни бўлиб ҳисобланади. У ўзаро боғланган асосий, 
ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлардан иборат бўлиб, бу жараёнлар 
бўлимлар ва ходимлар ўртасида меҳнат тақсимотини талаб қилади. Шу 
мақсадда ишлаб чиқариш бўлимлари ва уларга хос бўлган бошқарув аппарати 
тузилади. 
Бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шакллари 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш структурасини ташкил этади. Ҳар бир корхона 
ўзига хос ишлаб чиқариш структурасига эгадир.
Шундай қилиб, бошқаришнинг мақсадлари, функциялари, вазифалари
объектлари ва органлари унинг ташкилий структурасини белгилаб беради. 
Ташкилий структураларни ҳосил қиладиган бошқариш органлари 
бошқарув бўғинлари ва бошқарув босқичлари шаклида бўлади. 
Бошқариш бўғини - бу бошқаришнинг айрим ёки қатор функцияларини 
бажарувчи мустақил структурали бўлимлардир (2.5-жадвалга қаранг) Бу 
бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоқалар горизонтал характерга эга. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling