Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулотга кўра бошқариш
Лойиҳа бўйича бошқариш қисқа муддатда янги техника ва
технологияни жорий қилиш зарурияти туғилган ҳолларда қўлланилади. Бунда махсус вақтинчалик хизмат бўлими тузилиб, унга ресурслар берилади. Бу бўлим лойиҳа тузади ва унинг жорий этилишини назорат қилади. Иш битгандан кейин лойиҳалаш гуруҳи тугатилади. Лойиҳа бўйича бошқариш мунтазам раҳбарликни аниқлаштиради, кичик бўлакларга ажаратади ёки тўлдиради. У лойиҳани бажариш учун корхонанинг барча функционал хизматлари ва бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Бу органга тегишли ҳуқуқлар берилади. У вазифаларнинг бажарилиши учун тўла жавобгар бўлади. Лойиҳа бўйича бошқариш кўп номентклатурали ишлаб чиқаришда тузилади. Лойиҳа раҳбари махсус ваколатга эга бўлиб, технологик оперцияларни звенолар билан ишчилар ўртасида тақсимлайди, унинг бажарилишини ўз лойиҳаси доирасида назорат қилиб боради. Чизиқли раҳбарнинг шу ишларга оид буйруқлари лойиҳа раҳбари билан келишилади (18-схемага, пунктр чизиқларга эътибор беринг). Бунда бажарувчи киши икки ва ундан ортиқ раҳбарга эга бўлиб, расмий жиҳатдан уларга бўйсинади. Масалан, техник топшириқларни у цех бошлиғидан олади, лекин операцияларни бажариш жараёнида кўрсатмани мутахасисдан, лойиҳа раҳбаридан олади. Маҳсулотга кўра бошқариш структурасининг афзаллиги ахборотларнинг келиш йўллари ва оқимининг қисқаришида, якка бошчилик тамойилига тўла риоя қилишида, бошқаришнинг юқори босқичларини майда жорий вазифалардан халос қилишда намоён бўлади. Бундай структура бозорда талабнинг ўзгаришига тезкор муносабат билдиришга қодир. Матрицавий структура бўйча бошқариш анча мураккаб бўлиб, у маҳсулоти нисбатан қисқа “умр” кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Бу структура корхонада горизонтал алоқаларни йўлга қўйишга ва улрни замонавий компьютерлар ёрдамида мураккаб буюртмаларни бажарувчи турли хил корхоналар фаолияти билан боғлашга, техника соҳасида юқори малакали хазмат кўрсатишга ва экспертизани таъминлашга қаратилган. Ушбу структурани “Тўр” кўринишда тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги структуранинг яъни: • функционал структура; • махсулот бўйича структураларнинг комбинациясини ифодалайди. Кўриб турибмизки, горизонталига функционал вазифалар(ишлаб чиқариш, сотиш, реклама ва ҳоказо), вертикалига эса-технология ва бошқарув соҳасида янгиликларни жорий этиш билан шуғулланувчи махсус гуруҳлар жойлашган. Мазкур структурага биноан бир вақтнинг ўзида тўртта янги маҳсулот бўйича лойиҳа тузилади. Ҳар бир лойиҳа учун алоҳида раҳбар жавоб беради. Гуруҳларнинг тўрттаси ҳам маҳсулотни лойиҳалашдан то сотишгача бўлган барча жарёнда қатнашади. Бошқаришнинг матрицали структурасининг моҳияти шундаки, унда ҳар бир ходим айни бир вақтнинг ўзида лойиҳа бўйича бошқаришда, шунингдек, 37 ўзининг функционал органида хизматда бўлади ҳамда икки ёқлама бўйсинади. Бу структуранинг ўзига яраша афзалликлари бор. Булар жумласига қуйидагилар киради: • бошқариши жараёнидаги горизонтал алоқаларнинг узунлигини кескин қисқартиради ва тартибга солади; • қарорлар қабул қилишни тезлаштиради ва уларнинг мазмуни ҳамда натижалари учун масъулиятни оширади; • корхонанинг ички ва ташқи шароитларига таъсир этувчи омилларнинг ўзгаришига тезда кўникма ҳосил қилади ва шунга мувофиқ равишда амал қилади; • чизиқли бўйсиниш воситасида бўлим ичида бюрократияга бўлган мойилликни бир қадар сўндиради ва ҳоказо. Шу билан бир қаторда бу структурага ҳам айрим камчиликлар хос. Бу унинг мураккаблиги ва бошқарув органларининг реал ваколатга эга эмасликларида намоён бўлади. Бундай тушунмовчилик нафақат раҳбарларни, шунингдек уларнинг қўл остидаги кишиларнинг ҳам ноқулай ҳолатга тушиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай қилиб, бошқаришнинг дастурли-мақсадли структуралари ишлаб чиқаришнинг ўзгариб турадиган шароитларига мослашувчи динамик шакллар бўлиб, бошқарув жараёнларини, кадрлар билан ишлашни анча енгиллаштиради, белгиланган мақсадларга тезроқ ва кам харажат қилган ҳолда эришишга ёрдам беради. Бундай структуралар йирик ишлаб чиқариш ва бошқа бирлашмаларда, илмий тадқиқот институтларида, шунингдек олий ўқув юртларида жуда муваффақият билан қўлланилиши мумкин. Бошқаришнинг ташкилий структуралар тўғрисида якуний хулосаларни ясар эканимиз, қуйидагиларга эътибор берилишини лозим топар эдик. Бошқаришнинг қараб чиқилган ташкилий структураларидан бирортасини ҳам расмий структура деб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир корхона(фирма) ўз олдидаги мақсад ва иқтисодий муҳитнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг талабларини юқори даражада қондирадиган ташкилий структура турини танлаши керак. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling