Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked


Б 
В 

ш
ш
A
2
 
Маслахатчилар, 
рефе-
рентлар, 
юридик 
хизмат 
булими ва бошкаруви 
Маркетинг тадкикоти бу-йича 
маркетологлар 
гуру-хи, 
мехнатни мухофаза килиш 
хизмати, аудит гурухи ва 
бошкарув 


33
3.2-схема. Бошқаришнинг чизиқли-штабли структураси.
Штабларнинг вазифаси ҳар хил муаммоларни ўрганиш орқали 
раҳбарларга қарор қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга 
эҳтиёжнинг пайдо бўлишига асосий сабаб - бу ташкилотлардаги 
функцияларнинг мураккаблашувидир. Бу ерда меҳнат тақсимоти икки турдаги 
мақсад ва вазифалар билан белгиланади. 
Чизиқли раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги 
бирламчи вазифаларнинг бажаришига жавобгар бўлсалар, штабдагилар эса 
бирламчи вазифаларга тобъе бўлган иккиламчи вазифаларни бажарилишга 
жавобгардирлар. Улар маслаҳат бериш функциясини бажарадилар. Чизиқли 
рахбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслаҳатлар 
ичидан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш ва уни узил - кесил қабул қилишдан 
иборат. 
Штабларнинг ташкил қилиниши ва бундай ёрдамчиларга эга бўлган учун 
корхона фаолияти бир томондан енгиллашади, бошқа томондан эса олинадиган 
маслаҳатлар қарама - қарши бўлганлиги сабабли мураккаблашади. 
Шундай ҳолларда ҳар иккала томон ўзиникини мақуллашга, ўз 
обрўларини сақлашга ҳаракат қилади. Натижада ўртада низо чиқади. 
Штабдаги менежерлар ўзларини мутахасис, ўз соҳаларининг билимдони 
эканлигини исботламоқчи бўлсалар, чизиқли раҳбарлар эса якка раҳбар 
эканликларини пеш қиладилар. §арб менежментидаги айрим назариётчилар бу 
икки турдаги менежерлар корпусини яхлит ташкилот таркибидаги қарама - 
қарши социал гуруҳ деб аташади. Бу ерда штабдагилар ўзларини элита 
даражасида ҳис этадилар. Йирик корпорациялардаги штаблар кўп ҳолларда 
мазкур корхонанинг асосий марказий органларига айланиб қоладилар ва 
чизиқли органлар фаолиятини мураккаблаштиришга уринадилар. Бундай 
вазиятдан қутилиш учун корхоналар бошқариш структурасига ўзгартиришлар 
критиб штаблар сонини ёки уларнинг ходимларини қисқартиришга 
эришадилар. 
Бу структуранинг афзаллиги шундан иборатки чизиқли раҳбарлар ўз 
диққатларини илмий - тадқиқий ишларга эмас, балки асосан корхонанинг 
жорий фаолиятига қаратадилар.Камчилиги эса бошқарув тизимига ортиқча 
бўғинларнинг пайдо бўлиши, натижада бошқариш тезкорлигини сусайиши
бошқариш харажатларининг ўсишидадир. 
Бу бошқарув структураси раҳбарлар ва структура бўғинларини ҳар хил 
вазифаларга ва аниқ бўлинмаларда бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга 
қаратилгандир. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар 
бириктириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни иккинчиси ишлаб 
чиқаришни, учунчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Бошқариш 
аппаратини 
функционал 
ихтисослаштириш 
унинг 
самарадорлигини анча оширади. Бошқаришнинг ҳамма функцияларни 
бажариши лозим бўлган универсал раҳбарлар ўрнига ўз соҳасини пухт 
биладиган, ўз штатига эга бўлган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб 
берадиган мутахасислар аппарати пайдо бўлади. 
Албатта, функционал хизматлар раҳбарлари ва мутахассислари: 


34
• ўз соҳасини чуқур ва пухта биладиган; 
• жараёнлар ва ҳодисаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилиятига эга 
бўлган; 
• ўз хулоса ва тавсияларини ҳимоя қила оладиган; 
• чизиқли структура рҳбарларини шу тавсияларни амалга ошириш 
мақсадга мувофиқлигига ишонтира оладиган кишилар бўлиши керак. 
Функционал 
бўлинмалар 
бевосита 
барча 
қўйи 
структура 
бўлинмаларининг (А1, А2, А3, Б1, Б2, Б3) фаолиятини бошқаради (пунктр 
чизиқларга эътибор беринг). Функционал бошқариш у ёки бу функция 
компетенциясига таълуқли тор доирадаги масалалар бўйича қуйи босқичнинг 
органлари ва бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни таъминлайди. Масалан, 
корхонанинг режа бўлими цехларнинг режа бюроларига раҳбрлик қилади.
Бунда ҳам функционал бўлимлар раҳбарларининг вертикал бўйича 
иерархияси ва бўйсиниши мавжуд. Аммо чизиқли структурадан фарқли ўлароқ, 
бундай бўйсиниши маъмурий эмас, булки соф услубий маслаҳатли 
бўйсинишдир. Масалан, корхона режа бўлимининг бошлиғи цех режа бюроси 
бошлиғига ҳатто айнан шу вазифага доир масала бўйича ҳам буйруқ бериш 
ҳуқуқига эга эмас. Бирор маъмурий буйруқни корхона директори цех 
бошлиғига бериш мумкин, цех бошлиғи эса цех режа бюроси бошлиғига 
шундай бера олади. 
Функционал структура ҳам ўзининг ижобий са салбий томонларига эга. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling