Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Вазирлик-бу 
ўзига 
тегишли 
тармоқнинг 
хўжалик 
тизимида 
бошқаришнинг энг олий бўғинидир. Вазирлик: 
• тармоқнинг аҳволи, уни янада ривожлантириш; 
• фан-техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш (хизмат)нинг технологик 
даражаси; 
• ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотнинг 
сифати 
ва 
унинг 
рақобатбардошлиги; 
• ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бўлган ички ва ташқи талабни 
қондириш учун масъулдир. Вазирликка Ўзбекистон Президенти 
томонидан тайинланадиган вазир бошчилик қилади. Вазирлик 
зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳамда вазирлик 


54
тизмидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти учун 
вазир тўлиқ жавобгардир. 
Вазирликда вазир (раис), унинг ўринбосарлари ва вазирликнинг бошқа 
раҳбар ходимларидан иборат коллегия тузилади. Коллегия ўз мажлисларида 
тармоқни ривожлантиришга, корхоналарга амалий раҳбарлик қилишга доир 
асосий масалалрни кўриб чиқади, қуйи органлар раҳбарларининг ҳисоботини 
тинглайди. Коллегия қарорлари вазир буйруғи билан амалга оширилади. 
Бошғариш амалиётида тармоқлараро характердаги зарурат, яъни турли 
тармоқлар учун умумий бўлган бир қанча махсус вазифаларни амалга ошириш 
зарурати келиб чиқади. Тармоқлараро характерга эга бўлган махсус масалалр 
бўйича бундай координацион раҳбарликни махсус компетенцияга эга бўлган 
органлар, яъни Давлат қўмиталари амалга оширади. 
Давлат қўмиталари - бу вазирлик ва идораларнинг фаолиятини тартибга 
солиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш йўли билан социал-иқтисодий 
ривожланишга раҳбарлик қилишга мўлжалланган марказий тармоқ бошқарув 
органларидир. Қўмитага Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланадиган 
раис бошчилик қилади. 
Бугунги кунда Республикамизда 18 та вазирлик ва 13 та Давлат 
қўмиталари мавжуд. (1-иловага қаранг). 
Концерн - бу ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси (ўзгариши, хилма-
хиллигининг кўпайиши) асосида таркиб торадиган йирик, кўп тармоқли 
корпорациядир. Унинг таркибига турли тармоқлар (саноат, транспорт, савдо, 
банк соҳаси)га тегишли корхоналар ихтиёрий асосларда киради. Бундай 
корхоналар орасида ўзаро кооперациялашган турғун алоқалар мавжуд бўлиб, 
улар концерн ривожи йўлида: 
• умумий молиявий ресурслардан; 
• ягона илмий-техник имкониялардан муштарак фойдаланадилар. 
Концерн, қоидага кўра, ишлаб чиқариш белгиларига қараб тузилади
ва ягона хўжалик мажмуи ҳисобланади. Концерн фаолияти ташкил этиш 
мақсадида бошқариш тизими яратилади, бунда концерн таркибида кирган ҳар 
бир қатнашчи ўз ваколатлари ва вазифаларининг бир қисмини, шу 
жумладан.Давлат идоралари билан ўзоро муносабатларда манфаатларини 
ҳимоя
қилишни ҳам ихтиёрий равишда бошқа корхона ва ташкилотларга берадилар. 
Концернлар айниқса пироворд маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишда ўзоро 
боғлиқ техналогик жараёнлар, чуқур ички коопирация мавжуд бўлган 
тармоқлар учун ҳосдир. Энг йирик концернлар ўнлаб ва юзлаб корхоналарни
шу жумладан: 
• маҳсулот сотадиган; 
• хизмат кўрсатадиган; 
• молия; 
• суғурта; 
• илмий-тадқиқот ва бошқа фирмаларни бирлаштиради. 


55
Ўзбекистон Республикасида 1992 йилнинг ўрталаридан бошлаб қатор 
тармоқларда концернлар ташкил этила бошланди. Бу: 
• нефт ва газ саноатида - “Ўзнефтгаз қурилиш” ўзбек давлат концерни; 
• Қурилишда - “Ўзқурилишматериал” ўзбек давлат концерни; 
• Фармацевтика саноатида - “Ўзфармсаноат” ўзбек давлат - акционерлик 
концерни; 
• Озиқ-овқат саноатида - “Ўзозиқ-овқатсаноат” ўзбек давлат концерни; 
• Матбуотда - “Шарқ” нашриёт - матбаа концернлари ва ҳоказолардир (2-
иловага қаранг). 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling