Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Холдинг компанияси
Концорциум - бу аниқ вазифалар: йирик мақсадли дастур ва лойиҳалар,
шу жумладан, илмий-техникавий, қурилиш, табиатни ҳимоя қилиш ва бошқа дастурларни амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган муваққат бирлашмадир. У кўптомонлама қўшма корхона, молиявий операцияларни ҳамкорликда амалга ошириш учун тузилган банклараро ёки саноат корхоналараро битимдир. Концорциумнинг ўзига хос хусусияти - бу мустақил юридик шерик бўлган ҳар бир иштирокчи - корхона билан битим тузилишдадир. Бошқарувни марказлаштириш ҳам концорциумга хос хусусият. Концорциумларга бошқарув бўйича қўмиталар, директорлар кенгаши кабилар бошчилик қилади. Концорциумлар юридик шахслар томонидан ва битимларга асосланиб ташкил қилинган концорциумларга бўлинада. Концорциумлар авиация, космос, компьютерлар, алоқа каби юксак технологик ва катта миқдордаги сармояли соҳалар бўйича ташкил қилинади. Дастур бажарилгандан сўнг консарциум ўз фаолиятини тўхтатади ёки бошқа турдаги бирлашмага айлантирилади. Холдинг компанияси - бу энг аввало молиявий жамғарма бўлиб корхоналарни эмас, балки сармояларни бирлаштиради. Холдинг компанияси таркибига кирувчи акционерлар жамиятлари “акцияларининг назорат пакети” компаниянинг ихтиёрида бўлади. Бундан мақсад акционерлик жамиятлари фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш ва дивидендлар кўринишида фойда олишдир. 1996 йил бошида Республикамизда “Ўзқишлоқмашхолдинг” очиқ турдаги акциядорлик жамияти - Холдинг компанияси ташкил этилди. Бу компанияни тузишдан мақсад қишлоқ хўжалиги машинасозлигида мақсадли марказлашган бошқарув тизимини яратиш ва шу асосида Ўзбекистоннинг иш соҳада тутган ўрнини қўлдан бермаслик, деҳқонларни зарур техника билан тўла таъминлаш учун тармоқни юксалтири ва бундай техникани хориждан ммкин қадар камроқ келтиришга эришишдир. Шу билан бирга республикамизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникасининг 57 жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириб, уни экспорт қилишга эришишдир. Бугунги кунда Республикамизда: • “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик темир йўл компанияси (14.11.1994); • “Кумуш тола” акционерлик компанияси (3.02.1995) • “Хонатлас” акционерлик компанияси (03.02.1995)кабилар фаолият кўрсатишмоқда (10-12 иловаларга қаранг). Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling