Microsoft Word mvmao uzk doc


2.3. Жамоат ва ўзи-ўзини бошқариш органлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


60
2.3. Жамоат ва ўзи-ўзини бошқариш органлари 
 
Конституциямизнинг 56-моддасида 
қуйидагилар 
ёзилган: 
“Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтказилган: 
• касаба уюшмалари; 
• сиёсий партиялар; 
• омилларнинг жамиятлари; 
• хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари; 
• ижодий уюшмалар; 
•оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари, жамоат 
бирлашлари сифатида эътироф этилади. 
Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва 
манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Бошқаришда фаол 
қатнашадилар. 
Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини 
ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган 
вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий 
партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий 
Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар 
бериб турадилар. 
Жамоат органлари жамоаларда соғлаш, ижодий муҳит яратишда, ишлаб 
чиқаришда уюшқоқлик ва интизомни мустаҳкамлашда маъмурий органларга 
кўмаклашиб, маънавий- маърифий ишлар билан ҳам шуғулланадилар. 
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органлари тўғрисида”ги қонунининг (02.09.199) 1-моддасида ўзини-ўзи 
бошқариш органлари ҳақида қуйидагича ёзилган: 
“Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги 
маҳаллаларда ҳамма шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари 
ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни 
(оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди”. 
Ўзини ўзи бошқариш органлари жамият ва давлат ишларини бошқаришда 
қатнашишга доир ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришларида фуқароларга 
кўмаклашади, ўз худудларидаги ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш, 
оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органларига Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси 
ҳукуматининг, халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг қарорларини 
бажаришда ёрдамлашиш мақсадида фуқароларни бирлаштиради. 
Ўзини ўзи бошқариш органлари худудий принцип бўйича тузилади. Улар 
иш олиб борадиган худудларни фуқароларнинг таклифларига кўра туман, 
шаҳар ҳокими белгилайди, ушбу қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари 
Кенгаши томонидан тасдиқланади. 


61
Фуқароларнинг йиғини (йиғилиши): 
• ўзини ўзи бошқариш органинингфаолият дастури ҳамда харажатлар 
сметаси, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва санитария ҳолатини 
яхшилашга доир тадбирлар режаларини тасдиқлайди; 
• раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари ишининг асосий 
йўналишларини белгилайди, ҳар йили уларнинг ҳисоботларини 
тинглайди; 
• ўз худудидаги ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш учун 
аҳолининг, ташкилот ва муассасаларнинг маблағларини ихтиёрийлик 
асосида бирлаштириш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади; 
• пул маблағлари сарфланиши устидан назорат қилишни ташкил этади, 
зарур бўлганида тафтиш комиссияси тузади ва ушбу комиссия 
тўғрисидаги низомни тасдиқлайди; 
• қонунларда белгиланган тартибда ўз худудида кичик кор-хоналар, 
кооперативлар, устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларни ташкил 
этиш масалаларини кўриб чиқади; 
• йиғиннинг, 
маъмурий-худудий 
тузилмаларнинг 
чегараларини 
ўзгартиришга, кўча, майдон ва бошқа жойларнинг номини ўзгартиришга 
доир масалалрни кўриб чиқади ҳамда тегишли давлат органларига 
таклифлар тайёрлайди; 
• Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунларига 
мувофиқ 
бошқа 
ваколатларни амалга оширади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling