72
3.3. Қарорни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш
Қарорни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. Албатта, раҳбар
учун қарор қабўл қилиш шунчаки ёлгиз ёки чегараланган мақсад эмас. Бу ерда
бош масала муқобил вариантни танлаш эмас, балки бошқарув олдига қўйилган
мақсаднинг оқилона ечим йўлини топишдан иборат. Шу сабабли қарорни
ишлаб чиқиш жараёни айрим унсурлар мазмуни ва кўламига кўра ҳилма-ҳил ва
анча мураккабдир. Қарорни ишлаб чиқиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз
ичига олади.
Равшанки, бундай схемани тахминий деб билмоқ лозим. У вазиятнинг
ҳусусиятларига ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг кўринишига қараб ўзгариши
мумкин. Умуман қарорни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги саволларга тўғри
жавоб топиш ута мухимдир:
* нима қилмоқ керак (объекти миқдори ва сифати);
* қандай харажат (ресурслар) эвазига;
* қандай тарзда (технлоогияда) бажармоқ керақ
* ким учун бажармоқ керак
* қандай муддатда бажариш лозим;
* ким томонидан бажармок керак
* қайси жойда бажармоқ лозим;
* қандай (иқтисодий, социал, техникавий, экологик) самара беради.
Агар иш саволларга миқдор нуқтаи назардан тўғри жавоб топиб, уларни
макон ва
замон билан шунингдек, ресурс ва бажарувчилар билан боғлай
олсангиз, билинки сиз қарорни ишлаб чиқиш технологиясини тўлиқ уддалай
олган бўласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: