Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Вацтинчалик қарорнинг амал қилиши бирон муддат биланмуддат билан 
чекланган бўлади ёки доимий қарор қабўл қилингунча амал қилинади. Масалан, 
бирор бир байрам муносабати билан корхонада навбатчиларнинг тайинлаши 
бўйича чиқарилган буйруқ шундай қарорларга мисол бўлаолади. 
Тезкор (оператив) қарор кечиктирмай ижро этиш учун чиқарилади. 
Масалан, табиий офат содир бўлган ҳолларда уни бартараф қилиш бўйича
қабўл қилинган қарорлар ана шундай қарорлар туркумига киради. 
Мунтазам қарорлар белгиланган муддаттларда чиқарилади. Масалан, 
хўжалик фаолияти якунига дойр қабўл қилинадиган (декада, ой, чорак, ярим 
йиллик, туккиз ойлик ва йиллик) қарорлар ана шундай қарорларга мисол 
бўлаолади. 
Вақти-вақти билан қабўл қилинадиган қарорлар хар замонда бирон 
сабабга кўра қабўл қилинади. Масалан, шаҳар транспорти хизматининг 
самарадорлигини аниқлаш мақсадида бирон бир автобус маршуритидаги 
харакатни кузатиш бўйича қабўл қилинган қарор шундай қарорлар туркумига 
киради. 
Мумкин. Аммо бу хилдаги қарорлар кўп холларда асосланган танқидга 
учраб туради. Сабаби, рахбарлар аксари ўзини кўрсатмокчи бўлиб, 
яккабошчилик билан қарор қабўл қилишади. Улар хатти-харакатларининг 80-90 
фоизи буйруқбозликка асосланган бўлади. Бу нарса жамоада кескинликнинг 
юзага келишга сабаб бўлади. Бошкарув қарорлари жамоа фикрига таянганҳолда 
қабўл қилинмас экан бошқарувчи билан бўйсинувчилар ўртасидаги 
муносабатларнинг кескунлашуви, ўзаро бўлган ишончнинг йўқолиши, 
низоларнинг келиб чиқиши муқаррардир. 
Якка бошчилик тамойилидан фарки ўлароқ яккадиллик тамойили 
асосида ҳам қарорлар қабўл қилинади. Бу тамойил мохият эътибори билан 
олдинга сурилаётган мукобил фикрни сўзсиз қўллаб-қувватлашдан иборат. 
Чунки, қарорларни қабўл қилишда қатнашадиган кишилар демократик услубда 
фикрлаш тарафдорлари бўлса-да, одатда бошқаларникидан фарқ қиладиган ўз 
фикрларига эга бўладилар. 
Якдиллик кўпинча фавқулодда рўй берадиган вазиятларда қарор қабўл 
қилишда, шунингдек қаршилик кўрсатувчи гуруҳларда "Коалициялар" 
бўлмаган ҳолларда юзага келади. Бизнинг шароитда якдиллик "маъкуллаймиз" 
деган ғалати шаклга кириб келадики, бу иқтисодиётимизнинг ўзигагина эмас, 
балки бутун жамиятимизга ҳам зарар етказади. Шундай бўлса-да, биздаги 


70
кўпгина бошқарувчилар ва парламент вакиллари, нойиблар шу тамойилга амал 
қилишга мойилдирлар. 
Коллегиал (кўпчилик) тамойили "коалициялар" яъни турли иттифоқ ёки 
бирлашмалар рўй рост маълум бўлиб турган вазиятларда, ҳар ҳил фикрлар 
рақобат қиладиган ҳолларда амал қилади. Шу сабабли қарор қабўл қилишда 
овоз бериш йўлига ўтилади. Бундай ҳолларда қабўл қилиш учун кўпчиликнинг 
овозига таянилади. Кўпчилик ҳоллаарда ярмидан кўп овоз гоҳида принципиал 
масалалар юзасидан меъёр 2/3 деб тасдикланади. 
Консенсус тамойили пур фикрлилик яъни фикрлар морализми кучайган 
ҳамда ахборот оқимининг тобора зўрайиб борган ҳолларда қўлланилади. Ўз 
моҳияти билан: Консунсес-бу қарорларни ишлаб чикиш жараёнида барча 
бахсли масалалар ва турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки 
келишишдир. 
Консенсусга ўзаро фикр алмашиш ва маслаҳат қилиш, шунингдек 
олдинга сурилаётган муқобил масалаларни мақсадга мувофиқлаштиришнинг 
ҳар ҳил усулларини қўллаш ёрдамида эришилади. Айниқса, "Ринги" усули япон 
бизнесида кенг кулланиладиган усулдир. "Японча -русча катта лугат"да "ринги" 
атамаси муаммони хал қилишга мажлислар чакирмасдан туриб, сураб чикиш 
йули билан розилик олиш деб таърифланади. Унинг бир неча босқичлари бор.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling