Microsoft Word mvmao uzk doc
Бажарувчанликни назорат қилиш асосида бошқариш усули
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстраполяция қилиш асосида бошқариш усули.
- Ўзгарашларни олдиндан башорат қилиш асосида бошқариш усули.
- Шошилинч ихчам қарорларни қабул қилиш асосида бошқариш усули.
- 4.2. Стратегик режалаштириш ва унинг босқичлари Стратегик режа
Бажарувчанликни назорат қилиш асосида бошқариш усули. Бу
босқичда корхонанинг ўзгаришга бўлган таъсирланиши (реакцияси) воқеа содир бўлгандан сўнг пайдо бўлади. Бу реактив мослашув бўлиб, кўпгина корхона раҳбарларига хос. Аммо тез суръат билан содир бўладиган ўзгаришлар шароитида бундай усул ҳеч ҳам қўл келмайди. Экстраполяция қилиш асосида бошқариш усули. Бунда ўзгариш суръати тезлашади. Аммо истиқбол (келажак)ни фақат олдинги давр 83 ўзгаришлари тенденциясига асосланиб экстрополяция қилиш йўли билан белгилаш мумкин(узоқ муддатли режалаштириш). Ўзгарашларни олдиндан башорат қилиш асосида бошқариш усули. Бу усул ўзгариш суръати тезлашиб, кутилмаган воқеалар содир бўлган ҳолларда шунга мос равишда стратегияни ишлаб чиқиш ёрдамида амалга оширилади ( стратегик режалаштириш). Шошилинч ихчам қарорларни қабул қилиш асосида бошқариш усули. Бозор муносабатлари барча соҳаларга шиддат билан кириб келаяпти. Шундай шароитда турли туман вазифалар тезкор пайдо бўлади. Улар фақат узоқни кўзлаган холда режалаштирилади ва бошқарилиш амалга оширилади (стратегик бошқарув). Умуман олганда стратегик бошқарув эволюцион тарзда стратегик режалаштириш бағрида пайдо бўлади ва унинг туб моҳиятини акс этади. У тубдан янги стратегияни қўллаш бўйича қийинчиликларга дуч келган корхоналар учун жуда ҳам қўл келади. 84 4.2. Стратегик режалаштириш ва унинг босқичлари Стратегик режа - бу корхона (фирма) га узоқ даврга берилган топшириқдир. Бундай режа фирма доирасидаги бошқа жорий, йиллик режалаштириш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Стратегик режанинг асосий шакллари беш, ўн йил ва ундан кўпроқ муддатларга мўлжалланган режалардир. Стратегик режанинг ўта муҳим ва зарурлиги қуйидагилар билан изоҳланади. У: • корхонанинг аниқ мақсадини аниқлашга ва шакллантиришга имкон беради; • корхонани ташқи муҳитга мослаштиришга ёрдам беради; • самарали бошқариш таркиби ва тизимини яратишга имкон беради; • улкан корхоналар таркибидаги барча бўғинларнинг фаолиятини мувофиқлантиришга шароит туғдиради; • корхонанинг барча ресурсларини яъни ишчи кучи, молиявий, айланма ва асосий фондларни самарали тақсимотини таъминлайди ва ҳоказо. Стратегик режалаштириш менежерлар маҳоратини оширишда, уларнинг стратегик фикрлашини ўстиришда жуда катта мактаб ролини ўйнайди. Корхона мақсади ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан батафсил, ҳар томонлама комплекс тузилган режа стратегик режалаштиришнинг пировард натижаси ҳисобланади. Стратегик режа одатда корхонанинг юқори раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади. Уни хаётга тадбиқ қилишда эса бошқаришнинг барча бўғинлари иштирок этишади. Стратегик режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. Корхона мақсади ва вазифаларини танлаш стратегик режалаштириш жараёнининг энг дастлабки ва масъулиятли босқичларидан ҳисобланади. Бу жараён режалаштиришнинг кейинги барча босқичлари учун мўлжал вазифасини ўтайди. Корхона фаолиятининг бош мақсади- бу маҳсулот ишлаб чиқаришда кам харжат сарфлаган ҳолда барча истъмолчиларга юқори сифатли мҳсулот етказиб бериш бўйича режалар, топшириқлар, шартномаларни бажаришдан иборат. Стратегик режалаштириш сифати ҳам ана шу бош мақсаднинг қанчалик тўғри танланганлиги ва қабул қилинганлигига боғлиқ. Шу соҳадаги тадқиқотлар мақсаднинг қуйидаги мезонларига мос келиши лозимлигини кўрсатади: • аниқ ўлчовга эга бўлиши; • давр(муддат) нинг аниқ бўлиши; • амалга ошириш мумкинлиги; • мувофиқлаштирилишини таъминлаш мумкинлиги.; • устуворликка эга бўлиши. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling