Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Функционал стратегиялар корхонанинг айрим бўлимлари ва 
хизматлари олдидаги вазифаларни амалга ошириш йўлларини ифодалайди. Бу 
ишчи стратегиялардир.
Мужассамлаштирилган 
стратегиялар 
бу 
корхонанинг 
яхлит 
фаолиятини ўзида жамлаган мўлжалдир. 
Диверсификациялашган стратегрия корхона (фирма) ларнинг фаолият 
соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар турини кенгайтириш олдидаги 
вазифаларнинг амалга ошириш йўлларини ифодалайди.
Стратегияни белгилаш корхона миқёсидан бошланади. Одатда корхона 
(фирма)нинг истиқболдаги фаолиятини мўлжаллаш жараёни қуйидаги муҳим 
жиҳатларнинг таҳлилидан бошланади. 


81
Корхона даражасидаги стратегрия 
Маркетинг 
Бозорнинг қайси бир сегментига эътиборни кучайтириш 
лозим? 
Нима учун айнан бизнинг товарларни сотиб олишлари 
керак? 
Ассортимент ва сифат қандай бўлмоғи лозим? 
Товарни реклама қилишдан бошлаб то сотишгача бўлган 
босқичларда сарфланадиган маблағларни қандай тақсимлаш 
керак? 
Баҳо сиёсати қандай бўлмоғи лозим? 
Бозоримиз салмоғи регионлар бўйича қандай бўлиши 
керак? 
Ишлаб 
чиқариш
Ишлаб чиқаришимизнинг мўлжалдаги даражаси қандай 
бўлиши керак? 
Қаерга ва қачон инвестицияни қилиш маъқулроқ? 
Эҳтиёт қисмларни сотиб олишимиз керакми ёки уларни 
ўзимиз ишлаб чиқаришимиз маъқулми? 
Банд бўлган ишчиларга қандай даражадаги малака зарур? 
Қайси муддатга захиралар билан таъминламоғимиз зарур? 
Молия 
Жорий ва капитал харажатлар қўлами қандай? 
Молиялаштириш манбаълари қанақа? 
Айланма 
капитални 
кўпайтиришни 
қандай 
молиялаштириш керак? 
Кадрлар 
Ходимларни ишга қабул қилиш керакми ёки борларини 
ўқитиш лозимми? 
Банд бўлганлар сонини қандай қисқартириш керак? 
Ишчи кучига бўлган ҳақиқий талаб қандай? 
Ходимни қандай қилиб сақлаш ёки жалб қилиш мумкин? 
Тадқиқ 
фаолияти 
Тадқиқотнинг қайси йўналишига устуворликни бериш
лозим? 
Товарнинг қайси жиҳатларига қачон ўзгартириш 
киритиш керак? 
Таъминот 
Товарни ким етказиб беради? 
Етказиладиган 
 
товар 
ассортиментига 
қандай 
ўзгаритириш киритиш зарур? 
Қайд қилинганларни аниқлаш жараёнида стратегиянинг қуйидаги 
тамойилларига эътибор берилса фойдадан холи бўлмас эди: 
 “Бўш кема” 
 “Оқимга қарб суз” 
 “Ўзгарувчиликни режала” 
 “Янгилик эканми-бу яхшидир” 
 “Келажакни ўз қўлинг билан ярат”. 
Аммо стратегияни аниқлашда унутмаслик керакки: 


82
 Товуқ донни битталаб чўқийди. 
 Бошингдан ҳаклаб сакрайолмайсан. 
Корхонанинг истиқболдаги стратегиясини асослаш мақсадида қуйидаги 
ҳолатларга нисбатан ходимларнинг фикрини аниқлаб олиш ўринлидир. 
Хўш, стратегик бошқарувнинг ўзи нима? Стратегик бошқарув - бу 
корхона (фирма)нинг истиқболдаги мақсади ва имконияти билан ходимлар
манфаатини уйғунлаштиришга мўлжалланган узоқ муддатли бошқарув
усулидир. Бошқача қилиб айтганда, стратегик бошқарув - бу стратегик 
мақсадни амалга оширишга қаратилган бошқарув фаолиятидир. 
Айрим корхона (фирма)лар турли сабабаларга кўра стратегик бошқарув 
жараёни билан чуқур шуғулланмайдилар. Бу сабабларнинг айримларини 
келтирамиз:
юқори поғонадаги раҳбарият корхона ахволини тўлиқ тавсифловчи 
ахборотга эга эмас. Бундай хол мавжуд ҳисоб-китоблар, ахборот тизимининг 
мукаммал эмаслиги оқибатида бўлиши мумкин. Табиий бундай шароитда 
бошқарувчилар мазкур корхонага рақобатдош бўлган корхоналар тўғрисида, 
бозордаги талаб, таннарх,баҳо ҳақидаги маълумотларга эга бўла олмайдилар. 
кўпчилик менежерлар корхона фаолиятини билиши нуқтаи назардан 
ўзларини юқори баҳолайдилар. Улар одатда салбий маълумотларни тан 
олишмайди ва уларга ўзгартириш киритишга уринишади.
кўпгина фирма раҳбарлари мавжуд ҳолат ёрдамида корхона нуфузини 
сақлаб туришга харакат қилишади. Улар янгиликка интилишмайди, ходимлар 
томонидан иновацияга бўлган ташаббусни қўллаб-қувватламайди. 
аксарият раҳбарлар корхона (фирма)нинг жорий режаларини тузишни 
афзал кўришади, кундалик вазифалари билан чекланишади. Бундай ҳол уларни 
корхона истиқболи тўғрисида фикрлашга ундамайди.
ўткинчи муваффақият менежерларнинг эски раҳбарлик услубини 
қўллашга мажбур қилади. Айнан шундай ҳолат бугунги кун ёки истиқболдаги 
холатни инкор этишга ундайди.
Бундай ва шунга ўхшаш салбий сабабларга қул бўлган раҳбар корхона 
инқирозга юз тутгандагина стратегик бошқарувга мурожаат қиладилар. 
Афсуски, унда кеч бўлган бўлади. 
Стратегик бошқарув усулининг пайдо бўлиши ва амалиётга қўлланиш 
зарурияти объектив сабаблар билан боғлиқ бўлиб, бунга энг аввало корхонага 
таъсир қилувчи ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлиги муҳим рол ўйнайди. Бу 
усулнинг ривожланиши бир неча босқични ўз ичига олади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling