Microsoft Word mvmao uzk doc
3.4. Қарорларнинг ижросини уюштириш ва уларнинг
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарорларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш
75 3.4. Қарорларнинг ижросини уюштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш Қарорларни бажариш - бу оқибат натижасида юқори бугинда қабул қилинган режалари, шунингдек, шу режалар асосида қуйи бугинлар (цех, участка, бригада, смена, ҳар бир ҳодим) учун тузилган режа ёки топшириклдарни бажариш ёки фармойиш тарзида расмийлаштирилади, сўнгра у маъмурий ҳужжат тусини олади. Унда аниқ ижрочилар бажариш муддатлари, назорат қилиш усуллари ва ҳакозалар кўрсатилган бўлади. Қарорларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш - бу фирма, корхона, цех, участка, бригаданинг бошқариш аппарати томонидан ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш жараёнига раҳбарлик қилиш бўйича аниқ масалаларни ҳал этиш демакдир. Бунда хар бир бўлинма ўзининг функционал вазифасини бажариш билан банд бўлади. Бинобарин, бошқаришнинг ягона тизими амал қилади. Шу тариқа барча бошқарув бўлинмалари бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиб бош режаларнинг бажарилишини таъминлайди. Раҳбарнинг асосий вазифаси бошқарув тизимини мақсадга мувофиқ уюштиришдан ва ўзи учун ишлаб чиқаришнинг туб масалалари билан шуғулланиш имкониятини яратишдан иборатдир. Қарорларни бажаришга рахбарлик қилиш жараёнида рахбарнинг вазифаси ходимларнингшахсий манфаатларини умум манфаатлар билан мувофиклаштиришга эришишдан иборатдир. Жамоага муваффақиятли раҳбарлик қилиш фармойиш бериш ва назорат қилиш усуллари, шакллари ва техникасини билишгина эмас, балки топширикларни бажаришга ҳодимларни сафарбар эта олиш қобилиятини ҳам талаб қилади. Мавжуд ютуқларни раҳбар фақат ўзининг хизматлари этиб кўрсатилмаслиги лозим. Қарор ижро этилмай қолганда айбдорни жазолашдан олдин унинг сабабларини диққат билан ўрганиш зарур. Кўпгина раҳбарлар яхши қарорлар қабул қилишни билмасликлари туфайли эмас, балки уларни амалга оширишни ташкил қила билмасликлари сабабли ўз лавозимларга мое келмай қоладилар. Баъзида бир масала юзасидан икки-уч марталаб қарор қабул қилинади. Қарорларнинг бажарилмай қолиш сабаблари ҳам шундадир. Қарорни муваффақиятли амалга ошириши учун кўргазмали схема - графикни тузиш лозим. Унда ижрочилар, бажариш муддатлари, тақсимланган иш хажми, объектларга бўлиш, сарфланадиган ўртача вақт, моддий ва молиявий ресурсларга бўлган эхтиёж қайд қилинади. Ташкилий режа ижрочиларга етказилади, тушунтирилади, зарур бўлган тақдирда йўл-йўриқ услубий кўрсатмалар берилади. Қарорларни бажарилишига раҳбарлик қилишда раҳбар муайян меъёрий хужжатга таянади. Корхона, фирма туғрисида қонун ёки Низом ана шундай меъёрий хужжатлардан хисобланади. Бу хужжатда мазкур корхона (бўлинма)нинг асосий вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятларидан ташқари унинг штат жадвали ва маъмурий раҳбар (бошлиқ, мудир) кўрсатилган бўлади. 76 Низомда кўпинча ушбу бўлинманинг бошқа хизматлар билан функционал алокалари тартибга солинади. Бундай Низомнинг таҳминий тартиби қуйидагича бўлиши мумкин: Корхона ва унинг бўлинмаларини бошқаришга оид Низом I. Умумий қисм. 1. Бўлим йўналиши (ихтисоси) _________________________________ 2. Бўлим номи_______________________________________________ 3. Бўлимга раҳбарликни________________________амалга оширади. II. Бўлим штатлари. 4. Раҳбар___________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 5. Раҳбар ўринбосори________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 6. Ишчилар_________________________________________________ 7. Хизматчилар______________________________________________ 8. Инженер техник ходимлар___________________________________ 9. Кичик дастёр ходимлар_____________________________________ 10. Ўқувчилар________________________________________________ 11. Бошқа ходимлар___________________________________________ III. Бўлимнинг асосий вазифаси 12._____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ ________________________________________________________ IV. Бўлим функциялари 13._____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ ________________________________________________________ 77 V. Бошқа бўлимлар билан ўзаро алоқа Шундай қилиб ҳар бир бошқарув бўлинмаси яхлит уюштирилган бўлиб, уни битта раҳбар бошқаради. Ходимлар ўртасида мажбуриятлар ва жавобгарлик улар учун мустақиллик ва ташаббус кўрсатишнинг энг кўп имкониятларини таъминлайдиган қилиб тақсимланади. Ҳар бир бўлинмада барча ходимларнинг вазифалари, жавобгарлиги ва ҳуқуқи: деган тамойилга амал қилинган ҳолда аниқ белгиланади. Шунга биноан ҳар бир ходимга мажбурият, ҳуқуқ ва жавобгарлик ёзма тарзда аниқлаштирилади. Бу эса ходимларнинг бир-бирларининг ишига аралашишидан ҳоли қилади. Низомга биноан одатдаги шароитларда рахбар фақат ўзига бўйсинувчиларгина фармойиш беради. Бошқа бўйсинувчиларга фармойиш фақат уларнинг бевосита раҳбарлари орқали берилади. Масалан, цех бошлиғи формал жиҳатдан хизмат бўйича ўзидан паст турган барча ходимларга буйруқ бериш ҳуқуқига эга. Бирок, у бевосита раҳбарларни четлаб буйрук берганда бу ҳол: *ташкилик парокандаликка олиб келади; *интизомга салбий кўрсатади; *кўнгилсизлик социал оқибатларни келтириб чиқаради. Баъзан раҳбарларнинг ўртасида бир-бирининг ишига аралашиш ҳоллари руй беради. Бундай харакат ҳам раҳбарлар орасида маълум норозиликни келтириб чиқаради. Бошқариш жараёнидаги оҳирги босқич - бу қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилишдир. Назорат - бу қайтма (жавобан) алоқа шакли ҳисобланиб, юқори бошқарув органи томонидан чиқарилган буйруқ, фармойиш ва ўрнатилган режаларнинг жойларда бажарилиш даражаси тўғрисидаги маълумотни аниқлаш усулидир. Ҳақиқий ҳолатни билиб олмасдан ва далилларни текширмасдан туриб, тўғри ва оқилона раҳбарлик қилиб бўлмайди. 1қуйи звеноларни бошқаришда асосан ҳисобга олишнинг тезкор ва бухгалтерия турларидан фойдаланилади. Ҳуқуқ вазифасиз, вазифа ҳуқуқсиз бўлмайди Маълумот ва материалларни (кимдан ва ¢андай материалларни) олади. Муддати Маълумот ва материалларни (кимдан ва ¢андай материалларни) беради. Муддати 1 2 3 4 Кимдан: Кимга: 1 Узо¨и 1. Узо¨и 2 билан 2. билан 3 3. ва ¦.к.о. ва ¦.к.о. 78 Яхши йўлга қўйилган ҳисоб самарали қарорлар ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконини беради. Хисобга олишдаги чалкашлик одатда ишлаб чиқаришни бошқаришда аҳволнинг ёмонлигидан ва катта камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling